1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Зино рашк ва ҳамиятни йўқотади

15:15 / 18 февраль 1750 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бузуқлик ва зинонинг зарарларидан бири инсоннинг рашки ва ҳамияти камайиб, охири тугаб кетишидир. Шу билан бирга кўпинча, инсон даюс бўлиб қолади. Аҳлини зино ва гуноҳ йўлига юриб кетишдан тўхтатишга ҳиммати етмай колади. Чунки унинг ўзи бу ифлослик ила булғанган бўлади.

Ҳазрати Муғира ибн Шўъба розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Бир куни Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу: «Агар мен ўз аёлим ила бирор эркакни кўрсам, дарҳол унинг бўйнини узиб ташлайман», деди. Бу гап Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга маълум бўлганида у зот шундай дедилар:

أَتَعْجَبُونَ مِنْ غَيْرَةِ سَعْدٍ، فَوَاللَّهِ لَأَنَا أَغْيَرُ مِنْهُ، وَاللَّهُ أَغْيَرُ مِنِّي

«Сизлар Саъднинг рашкидан ажабланяпсизларми? Аллоҳга қасамки, шаксиз, мен ундан рашкчиман. Аллоҳ эса мендан ҳам рашкчидир» («Саҳиҳул Бухорий»).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

وَغَيْرَةُ اللهِ أَنْ يَأْتِيَ الْمُؤْمِنُ مَا حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ

«Мўмин банда Аллоҳ ҳаром этган ишни қилганида У зотнинг рашки келади» («Саҳиҳул Бухорий»).

Оиша розияллоҳу анҳодан нақл қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

مَا أَحَدٌ أَغْيَرَ مِنَ اللهِ أَنْ يَرَى عَبْدَهُ أَوْ أَمَتَهُ تَزْنِي

«Ҳеч ким Аллоҳдан кўра рашкчироқ эмас. Аллоҳнинг рашки қули ва чўриси зино қилаётганини кўрганда келади» («Саҳиҳул Бухорий»).

Бузуқлик билан рашк қилмаслик бир-бирига боғлиқ. Берашкликнинг натижаси даюсликдир.

Имом Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Инсон қачон гуноҳ ва бузуқликка одатланса, ундаги рашк йўқолиб кетади. Кўпинча, инсон гуноҳни гуноҳ деб билмайди ва айни шу ердан унинг хорлиги бошланади» («Ад-дау вад-дава», 109).

Юқоридаги тафсилотлардан тасаввур қилиш мумкинки, зино жуда оғир жиноят. Унинг сабабидан инсоннинг рашки йўқолиб кетаркан. Кимнинг рашки бўлмаса, унинг учун ҳар қандай гуноҳ эшиги очилади. Кеийн нимани хоҳласа қилаверади.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб .Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди,, дебди. ndash давоми...

1874 15:30 / 08.08.2024
Аллоҳ таоло айтади.Ўлчов ва тарозидан уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай Улар одамлардан бирон нарсани ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга давоми...

5227 21:35 / 12.02.2019
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига давоми...

6320 21:00 / 25.02.2019
Кувайт Фиқҳ энциклопедиясида ушбу саволга жавоб сифатида қуйидаги мулоҳазалар келтирилган.Рибонинг ҳаром қилинишидаги ҳикматларМуфассир уламолар рибонинг давоми...

2370 10:20 / 25.11.2021
Аудиолар

211145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130404 14:35 / 11.08.2021