1446 йил 2 зулқаъда | 2025 йил 29 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Мужтаҳидлар кимлар?

15:03 / 28.12.2024 1043 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ташаддуд йўналиши тарафдорлари динни фақатгина Қуръон ва Суннат деб талқин қилиб, ҳар бир масалага далил сўрайверишади, чунки улар иккинчи таърифдан, яъни «Фиқҳ илми – мукаллафлар қиладиган амалларнинг ҳолатини ҳалол ёки ҳаромлик, фасод ёки саҳиҳлик жиҳатидан ўрганадиган илмдир», деган таърифдан ғофил қолишган.

Демак, фақиҳнинг иши шифокорнинг ишидек экан. Ҳозир шифокорнинг ҳузурига бориб, «Қорним оғрияпти», дейсиз. У сизга: «Нима единг? Нима ичдинг? Қон босиминг борми? Қандли диабет билан оғримаганмисан?» деган саволларни беради. Кейин дори ёзиб беради. Шифокорнинг иши шунақа. Ўша шифокордан: «Сиз айтган фалон дори қандай тайёрланган?» деб сўрайсизми? Йўқ. Бу соҳанинг ўз мутахассислари бўлади – доришунослар.

Худди шунга ўхшаб, муҳаддислар ҳам фақиҳларга: «Сизлар табибсизлар, бизлар эса доришунос», дейишади. Ҳа, фақиҳлар шифокорга ўхшайди, уларнинг амали ҳукм чиқариш бўлади. Уларни бирор ташкилот деб олсак, одамлар уларга никоҳ ва талоқ, савдо-сотиқ масалалари бўйича мурожаат қилишса, ҳолатга қараб, ҳукм чиқариб беришади. Демак, фақиҳлар мукаллафлар қилаётган амалларнинг ҳолати ҳақида баҳс қилишади, уларнинг далили ҳақида эмас. Далилнинг баҳсини қила оладиган зотлар эса мутлақ мужтаҳидлардир.

Бир масаланинг далили мужтаҳид томонидан Қуръон ва саҳиҳ Суннатдан олинганига ишонч ҳосил қилмасак, уни қабул қилмаймиз. Мужтаҳидлар кимлар? Улар саҳоба, тобеъин ва мазҳаб имомларидир. Ҳукм фақат ҳанафий, моликий, шофеъий ёки ҳанбалий мазҳаби уламолари томонидан чиқарилган бўлсагина қабул қиламиз. Масалан, бир ҳукмнинг Абу Ҳанифага нисбат берилганини кўрсак, аниқ биламизки, у зот ҳеч қачон далилсиз гап айтмаганлар. Оддий муфтий эса мазҳабни пухта ўргангач, мана шу мазҳаб асосида фатво беради, чунки унинг олдида мутлақ мужтаҳидлардан етиб келган, ишончли, мазҳабда қарор топган ҳукмлар бўлади. Биз ҳукмни мана шундай мазҳабдан содир бўлсагина қабул қиламиз. Фармацевт одам дорини фақат ишончли корхонадан олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан муҳрланган ҳолатда бериши керак бўлганидек, биз ҳам ҳукмни фақатгина ишончли, муҳр босилган мазҳаб томонидан берилгандагина қабул қиламиз. Шундагина кўнглимиз хотиржам бўлади.

Масалан, камина ходимингизнинг иши ҳам шахснинг ҳолатларини ўрганишдир. Фалончида нима содир бўлди, нега хотинини талоқ қилди, унинг ҳолати қандай? Шуларни билиб, сўнг унга мазҳабдан ҳукм айтаман. Мен шифокор бўлсам-у, доришунос бўлмасам, лекин ўзимча бориб, дори тайёрласам, беморни ўлдириб қўйиши мумкин, чунки менинг ишим уни даволашдир, унга дори тайёрлаш эмас. Дорини шу соҳанинг мутахассислари тайёрлайди. Бунинг учун жуда катта илм, тажриба керак. Энди мен фақиҳ бўла туриб, янгитдан ҳукм чиқариш билан шуғуллансам, «Фалончининг хотинига талоқ тушибди», деб фатво бериб юбораман, Фалончининг қўлини кесишга ҳукм қиламан, яна кимнингдир ҳаётини барбод қиламан, натижада бутун жамиятни бузиб юбораман. Эътибор беряпсизларми?! Шундай ҳолат юзага келади!

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги замонда одамлар Қуръондан, Суннатдан ҳукм чиқаришга жуда журъатли бўлиб кетишяпти. Ҳамма ўзича фикр билдираверади. Ушбу ҳолатнинг келиб чиқишига айнан давоми...

967 16:08 / 07 март
Албатта, ҳамма фақиҳ номининг олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва ўша табақаларида уларниннг даражалари билинади. давоми...

3136 16:12 / 28.03.2017
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙММуқаддимаБизларни Ўзига ибодат қилиш бахтига лойиқ кўрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин Аллоҳга қуллик энг буюк мақом эканини давоми...

8223 09:50 / 29.03.2017
Ушбу мақолада аҳли суннанинг манҳажи ва йўлини баён қиламиз. Бу нима ўзи Аҳли суннани бошқа тоифалардан ажратиб турадиган энг ёрқин жиҳат шуки, Аҳли сунна ёлғиз давоми...

1115 14:10 / 05.11.2024