1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Хадича онамизнинг вафотидан кейин ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини унутмадилар

11:38 / 16.11.2024 4255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хадича онамиз вафот этганидан кейин ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у кишига бўлган муҳаббатлари сўнмади. Агар Хадича онамизнинг қариндошларидан бирор киши у зотнинг олдиларига келса, ҳол-аҳвол сўраб, унга ғамхўрлик қилардилар. Хадича онамизнинг энг қийин дамларда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатган катта ёрдамларини ҳар доим зикр қилардилар. Баъзан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамиз ҳақида яхши гапларни гапирсалар, Оиша онамиз рашк қилган пайтлари ҳам бўларди. Оиша розияллоҳу анҳонинг ривоят қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизни эсга олсалар, уни мақтаб, ҳаққига истиғфор айтишдан чарчамас эдилар.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизнинг меҳрибонлиги ҳақида гапириб қолдилар. Оиша онамиз ҳам ўша ерда эди. У киши ўзларини тута олмай: «Доим Хадича ҳақида гапирасиз. Лекин Аллоҳ сизга ўша кекса кампирнинг ўрнига ёшроқ ва гўзалроқ аёлларни берди», дедилар. Бу гапдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаттиқ ғазабланганларини кўрган Оиша розияллоҳу анҳо пушаймон бўлиб, ўзига-ўзи: «Ё Роббим! Расулингни ғазаби босилсин, мен бундан кейин Хадичани ёмонлик билан тилга олмайман», дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг аҳволини кўриб:

«Йўқ, Аллоҳ менга ундан яхшисини бермади. Аллоҳга қасамки, ҳамма куфрда бўлган бир пайтда у менга иймон келтирди. Ҳамма мени инкор қилган пайтда мени тасдиқлади. Аллоҳ таоло ундан менга фарзандлар ато этди», дедилар. Шундан сўнг Оиша онамиздаги Хадича онамизга нисбатан рашк ҳисси бутунлай йўқолди. Оиша розияллоҳу анҳо айтган гапларидан хижолат бўлиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга қасамки, бундан буён Хадича ҳақидаги хотираларингизни бизга айтиб беришингизни хоҳлайман», дея Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўнгилларини олдилар.

«Миллионер саҳобалар» китобидан

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 26 март 03-07/1613-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
IIЎша вақтларда уйланиш учун аёлни эр томон излар эди. Аввал аёл томондан гап чиқиши уят ҳисобланар эди. Аммо қизи бева қолган Умар ибн Хаттоб янгича йўл қўллашга давоми...

4325 09:50 / 11.03.2019
Ҳомиладорлик ва қўрқув Болалар учун ўлим йили бошланиши билан Аёрхо яна ҳомиладор бўлди. Билардики, агар ўғил туғилса, аскарлар уни ўлдиради Қалбига қаттиқ қўрқув давоми...

2272 15:00 / 30.12.2020
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Уч нарсага қасам ичаман. Банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Кимга бирон зулм етганида сабр қилса, Аллоҳ унинг давоми...

4598 12:30 / 10.06.2021
Қуйида фақат аёлларга хос бўлган йигирма бир масала зикр қилинади1 аёллар эҳром ҳолатида бошларини ёпадилар, лекин юзларини очиқ қолдирадилар.2 тикилган кийим давоми...

6628 11:00 / 07.08.2023