1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Ямоқ кўйлакли онамиз

12:30 / 10.06.2021 3510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарсага қасам ичаман. Банданинг моли садақа қилиш билан камаймайди. Кимга бирон зулм етганида сабр қилса, Аллоҳ унинг иззат шарафини оширади. Ким тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу: «Мен Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг 70 минг дирҳам садақа қилганларини кўрдим. Кўйлакларининг ёни эса ямоқли эди» деганлар.

Дирҳам (қадимги кумуш танга) = 2,975 гр ≈ 3 гр.

2,975 граммни 70 мингга кўпайтирилса, 208 250 грамм чиқади.

Маълумки, кумушнинг закот нисоби 595 грамм.

208 250 граммни 595 граммга бўлсак, 350 чиқади. Яъни, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо 350 та закот нисобига тенг маблағни садақа қилганлар.

Бугунги кунда 1 грамм кумуш нархи 5787.21 сўм. Шунда 208 250 грамм кумуш нархи 1 205 186 482,5 (бир миллиард икки юз беш миллион бир юз саксон олти минг тўрт юз саксон икки сўм беш тийин) бўлади.

Кумуш турли даврларда турлича нархларда бўлган. Онамиз садақа қилганларида унинг нархи бошқача бўлган бўлиши, юқоридаги ҳисобдан бироз фарқли бўлиши эҳтимоли бор.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўзлари ямоқли кийим кийганлари ҳолда шунча маблағни садақа қилган эканлар.

Баъзилар масжидга беш минг сўм берса, имом домла унинг исмини минбардан туриб ўқишларини, «Фалончихон беш минг сўм эҳсон қилибдилар» дейишларини хоҳлайди

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ: «Ҳар қандай одамнинг қалбида сахийга муҳаббат, бахилга нафрат бор» деганлар.

Муҳаммад Зеҳний: «Бахил киши ўз мол-мулкининг қоровули ва ўзгаларга қолдирадиган мероснинг хазиначисидир» деганлар.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ: «Агар берганингдан кўра олганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен дунё аҳлидан экансан. Агар олганингдан кўра берганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен охират аҳлидан экансан» деганлар.

Биз берсак хурсанд бўламизми ёки олсакми? Садақа қилайлик! охиратда мукофотини олишга аниқ ишониб садақа берайлик. Биз пулимизни қабримизга олиб кета олмаймиз. Аммо уни ўзимиз учун бошқа замонга юбора оламиз. Бу садақа қилиш орқали бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни садақа берувчилардан айласин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ва батаҳқиқ, сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик, Аъроф сураси, 11оят дея марҳамат қилган Аллоҳ таолога Ўзининг Холиқ сифатига мос ҳамду санолар бўлсин. давоми...

1477 16:24 / 21 январь
Саййидати Соранинг Аллоҳ у зотдан рози бўлсин жуфти ҳалоллари анбиёларнинг улуғи Иброҳим алайҳиссаломдирлар. Сора ягона Аллоҳга иймон келтириб, жуфтлари билан давоми...

2388 17:00 / 28.10.2020
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кирганларида София онамиз йиғлаб ўтирган эдилар. Набий соллаллоҳу давоми...

2540 13:19 / 14.01.2022
Ёш бўлишларига қарамай, Оиша онамиз оталарининг уйида туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташвишларига шерик бўлар эдилар. У киши Пайғамбар давоми...

3622 17:03 / 05.11.2018