1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Совутинг қаерда?

13:06 / 13.11.2024 2293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида одамлар маҳрнинг нархини кўтариб юборишди. Ҳазратимиз Умар розияллоҳу анҳу уни бир қолипга солиб қўймоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб, маҳрга бир чегара қўймоқчи эканликларини гапирдилар. Шунда Шифо бинти Абдуллоҳ исмли аёл туриб деди:

Эй мўминлар амири! Бу ишингиз тўғри бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ

«Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг» (Нисо сураси, 20-оят), деб айтган-ку! Сиз энди уни қандай қилиб чеклаб қўясиз?!

Шунда Умар розияллоҳу анҳу:

– Аёл тўғри гапирди, Умар хато қилди, дедилар.

Ушбу воқеадан маҳр қанча кўтарилса-да, ҳаром эмаслигига гувоҳ бўляпмиз. Аммо маҳрнинг кўтарилиши суннатга хилоф – ана шу нарса Умар розияллоҳу анҳуни уни чеклашга ундади. Чунки у зот ўзининг сиёсий заковати, ижтимоий тажрибаси билан маҳрнинг кўтарилиши ёшларнинг турмуш қуришига салбий таъсир кўрсатишини билардилар. Бунинг натижасида ёшлар уйланишни ортга суришлари аниқ эди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Фотима розияллоҳу анҳога совчи қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга розилик билдириб дедилар:

– Унга беришга бирор нарсанг борми?

– Менда ҳеч нарса йўқ.

– Совутинг қаерда?

– Ўзимда.

– Уни Фотимага маҳр қилиб бер.

Жаннат аёлларининг саййидаси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари бўлмиш Фотима розияллоҳу анҳонинг маҳри биргина совут. Бугунги инсонларнинг маҳрни, тўй харажатларини ҳаддан ортиқ катталаштириб юбориши ҳақиқатда суннатга хилофдир. Кишилар маҳрнинг баландлигини қизининг қадри баландлиги деб билишса керак.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳони Али розияллоҳу анҳуга узатаётиб, битта кийим, битта ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ, битта қўлтегирмон, битта меш, сув билан сирка солиб қўйиш учун иккита кўза берган эдилар.

Эътибор қаратилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни қийнамаяптилар. У кишининг фақирликларини билиб, рўзғорни жиҳозлашга ёрдам беряптилар. Қолаверса, Али розияллоҳу анҳуни ўзлари тарбиялаб катта қилганлар. Шунинг учун келин томон ҳам сеп тайёрлашдан ҳаддан ошмасдан, насибадор бўлиши суннатда бор. Бу нарса инсонлар орасида ўзаро ёрдам, шафқат каби нарсаларнинг ёйилишига сабаб ҳам бўлади. Бу нарса агар куёв аслзода бўлса яхши натижа беради. Қанча-қанча куёвлар хотинининг оиласи қилган ёрдам учун, уларнинг гўзал хулқи учун хотинларининг азиятига сабр қилиб юришибди. Уйланадиган йигитлар кўпинча ёш бўлишади. Янги иш топган, тажрибасиз бўлишади. Уларнинг ташвиши фақатгина оиласига ёрдам бериш, аёлини таъминлаш бўлади, холос. Агар келиннинг оиласи бой бўлса, суннат шуки, куёвларига ёрдамлашишсин. Агар ёрдам беришмаса, ҳеч бўлмаганда, куёвларидан кўп нарсани талаб қилишмасин!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уйлар катталашди mdash оилалар кичрайди. Тиббиёт ривожланди mdash касалликлар кўпайиб, саломатлик ёмонлашди. Ойга етдик бироқ ён қўшнимизнингҳолидан бехабармиз. Пул давоми...

3576 16:00 / 20.01.2023
Аллоҳ таоло Юсуф сурасида шундай марҳамат қилади .У Яъқуб алайҳиссалом .Эй ўғилчам, тушингни акаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла давоми...

4610 09:00 / 08.03.2023
Табук ғазоти мусулмонлар учун жуда катта синов бўлди. Тўғри, у ислом тарихидаги ҳал қилувчи жанг бўлмаган. Аммо буюк бир синов бўлган. Ўша пайтдаги шароитлар давоми...

2323 18:15 / 30.07.2024
Ҳақиқий бахтсаодатни инсон Аллоҳга итоат, Унга таслимият ва муҳаббат билангина топади, чунки Аллоҳ бандасини Ўзига муҳтож қилиб яратган. Бу муҳтожлигимизни давоми...

2886 14:00 / 26.01.2023