1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

18:00 / 03.02.2021 2912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўққизинчи амал

Аллоҳ таолони чиндан яхши кўрадиганлар билан ҳамсуҳбат бўлиб, уларнинг пурмаъно, ҳикматли гапларидан истифода олиш. Уларнинг олдиларида гапириш фойдали деб топилгандагина, ўзининг ҳоли яна ҳам яхшиланишига, бошқаларга манфаати бўлгандагина гапириш.

Солиҳларнинг суҳбатларида бўлиш кишига кўп манфаатлар келишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръон Каримда яхшиларнинг суҳбатида бўлиш ва солиҳлар билан бирга ўтиришга тарғиб қилиб, шундай деб марҳамат қилган: «Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари «юзи»ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!» (Каҳф сураси, 28-оят).

Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳ мазкур оятнинг тафсирида: «Аллоҳга зикр, таҳлил, ҳамд, тасбеҳ ва такбир айтиб, Аллоҳдан эртаю кеч ҳожатларини сўровчилар фақир ёки бой, кучли ёки кучсиз бўладими, улар билан бирга бўлгин, деган маъно тушунилади» дейдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг зикр аҳлини қидириб, йўлларда айланиб юрадиган фаришталари бор. Агар бирорта зикр қилаётган қавмни топиб қолишса, «Излаган нарсаларингизга келинглар!» деб бир-бирларини чақиришади. Кейин улар буларни (зикр қилаётганларни) қанотлари билан дунё осмонигача ўраб олишади. Робблари Ўзи улардан яхши билса ҳам: «Бандаларим нима дейишяпти?» деб сўрайди. Улар: «Сенга тасбеҳ, такбир ва ҳамд айтишяпти, Сени улуғлашяпти», дейишади. У Зот: «Улар Мени кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ, улар Сени кўришмаган», дейишади. У Зот: «Агар Мени кўрганларда, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар Сени кўрганларида, Сенга янада қаттиқроқ ибодат қилишар, Сени янада қаттиқроқ улуғлашар ва Сенга янада кўпроқ тасбеҳ айтишар эди», дейишади. У Зот: «Улар Мендан нима сўрашяпти?» дейди. Улар: «Жаннатни сўрашяпти», дейишади. У Зот: «Улар уни кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ. Эй Роббимиз, улар уни кўришмаган!» дейишади. У Зот: «Агар уни кўрганларида, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар улар уни кўрганларида, унга янада ҳарисроқ, янада қаттиқроқ интилувчан ва янада кўпроқ рағбатли бўлишар эди», дейишади. У Зот: «Улар нимадан паноҳ сўрашяпти?» дейди. Улар: «Жаҳаннамдан», дейишади. У Зот: «Улар уни кўришганми?» дейди. Улар: «Аллоҳга қасамки, йўқ. Улар уни кўришмаган», дейишади. У Зот: «Агар уни кўрганларида, қандай бўлар эди?» дейди. Улар: «Агар уни кўрганларида, ундан янада қаттиқроқ қочган ва қаттиқроқ қўрққан бўлишарди», дейишади. У Зот: «Сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, Мен уларни мағфират қилдим», дейди. Бир фаришта: «Уларнинг ичида фалончи ҳам бор, ўзи улардан эмас, бир юмуш билан келган, холос», дейди. У Зот: «Улар шундай суҳбатдошларки, уларнинг суҳбатдоши ҳам бахтсиз бўлмайди», дейди».

Муттафақун алайҳ.

Буни қаранг, солиҳлар мажлисида, зикр мажлисларида ўтирадиган кишилар мағфират қилинар экан. Шунинг учун ҳам шундай мажлисларни ғанимат билиш керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:

- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.

«Масжидлар», дедилар».

- «Сайл нимадир?» дедим.

- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон бу дунё ҳаётини кишиларнинг .имтиҳон жойи, деб таърифлайди. Бу дунё ҳаёти охират саодатига эришиш учун воситадир. Ҳаётнинг барча соҳаси, оилавий шароит, давоми...

5942 15:02 / 03.11.2018
Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам баъзи инсонларга кўпроқ ўлжа бердилар. Ақраъ ибн Ҳобис ва Уяйна ибн Ҳиснга юзтадан туя бердилар. давоми...

2415 09:00 / 02.12.2023
Ҳар бир инсон, одам боласи борки, ҳар кечакундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз насиҳат олмайди.Биринчи мусибат, давоми...

3980 18:00 / 03.08.2021
Саодат асрининг аввалида тасаввуф ақоид, тафсир, фиқҳ ва бошқа илмлар каби алоҳида бўлмаган. Бу илм Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарада қарор топиб, номи ҳам давоми...

4294 15:45 / 17.07.2024