1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Замонавий фиқҳий масалаларга оид анжуман ўтказилди

17:27 / 06.11.2024 828 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 6 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар» мавзусида республика илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутасадди вакиллари, Фатво маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

Анжуман Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Тадбирни Тошкент ислом институти Ўқув ишлари бўйича проректори Жаҳонгир Рўзиев олиб борди.

Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов тадбирни табрик сўзи билан очиб, кейинги пайтда динимизга оид турли ақидавий ва фиқҳий ихтилофлар юзага чиқаётгани, ёшларни ёт ғоялардан асраш зарурати, олим ва тадқиқотчиларнинг фаолиятини жадаллаштириш анжуманнинг асосий мақсадларидан эканини қайд этди.

Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков эътиборли олим ва тадқиқотчиларни бирлаштирган анжуман билан иштирокчиларни қутлаб, бугунги глабаллашув даврида қадрият ва маданиятлар бирлашиб кетаётгани, шу боис уламолар динимиз софлигини асрашга жидду жаҳд қилишлари лозимлигини таъкидлаш баробарида замонавий дунёда фатво бериш масаласида илмий маъруза қилди.

Шунингдек, сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси, устоз, шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Уйғун домла Ғафуров анжуман ишига муваффақият тилаш асносида унинг мавзуси нақадар долзарблиги, халқаро ва республика анжуманларини фаол ўтказиб келаётган Тошкент ислом институтининг илмий салоҳияти тобора ортиб бораётганини баён этишди.

Илмий-амалий анжуман давомида олим ва тадқиқотчилар «Калом илми ва ақидавий масалаларга оид замонавий илмий тадқиқотлардаги ёндашувлар», «Соғлом эътиқоднинг жамият тараққиётидаги ўрни», «Ақидага оид оят ва ҳадисларни тўғри талқин қилишнинг аҳамияти», «Аҳли сунна вал жамоа уламоларининг адашган оқимларга раддиялари», «Мотуридия таълимотининг асослари ва хусусиятлари», «Замонавий фиқҳий масалалар бўйича фатволар ва уларнинг таҳлили» каби мавзулар бўйича маъруза қилиш билан бирга айни масалаларнинг ечими борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Анжуман якунида бугунги кундаги долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалаларга оид муаммоларни таҳлил этиш баробарида уларнинг ечими бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Америкада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади. Бу ҳақда .Дунё АА, хабар берди. Ўзбекистоннинг НьюЙоркдаги АҚШ Бош консулхонаси давоми...

2693 21:31 / 30.05.2021
Толибон Афғонистонда аёллар иштирокидаги теледастурларни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Исломий даъват вазирлиги баёнотида айтилди.Мамлакатда оммавий ахборот давоми...

2205 12:20 / 23.11.2021
Умрини Ислом дини равнақига хизмат қилишга, халқимиз маърифатини юксалтиришга, одамларга зиё улашишга бағишлаётган устозларга ҳамма ҳавас қилади. Ўзбекистон давоми...

2046 17:03 / 24.02.2024
Бироз олдин менга фозил, олим, ҳушёр, закий, зийрак, фаол йигит, фазилатли шайх Ёрқинжонинг вафот этгани хабари келди. У Ўзбекистондаги мен таниган аҳли илмларнинг давоми...

3069 15:00 / 17.06.2021
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021