1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Бу уммат залолат ва ботил узра жам бўлмайди

15:14 / 01.11.2024 1638 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз мендан бирон нарса ҳақида: «Бу ҳақми ёки ботилми?» деб сўрасангиз, мен шахсий фикримдан келиб чиқиб жавоб бермайман. Бу масалада менинг шахсий фикримнинг ҳеч қандай қиймати йўқ!

Уммат шу ўн тўрт аср давомида қайси йўлни эътиборли санаб, унга суянган ва шу йўлда юриб келган? Ана шу йўл ҳақ йўлдир, чунки ҳадисда айтилганидек, бу уммат залолатда жам бўлмайди. Диннинг сақланиб келаётгани ҳам бу уммат юрган йўлнинг тўғри бўлишини тақозо этади. Бизнинг энг афзал уммат эканимиз ҳам ҳақлигимизга далолат қилади. Бу уммат аъзолари бу йўлдан якка-якка эмас, балки якдил бўлиб юрди, турли юртлардаги аксар уламолар барча замонларда шу йўлдан юришга иттифоқ қилиб келишди. Демак, ҳақ йўл фақат шудир.

Демак, юрадиган йўлимиздаги, илмни ўрганиш ва ўргатишдаги асосимиз тарихда бутун умматнинг юрган йўли, ижмоъси ва манҳажи бўлиши керак, чунки бу уммат залолат ва ботил узра жам бўлмайди. Биз айтмоқчи бўлган қоида мана шу эди. Бу борадаги далиллар ҳақида, ижмоънинг ҳужжатлиги ҳақида кўпроқ маълумот олишни истаганлар фиқҳ китобларига мурожаат қилишлари мумкин.

Профессор, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Newcastle шаҳрига кўмир экспорт қилиш нақадар ҳайратланарли, деган бир латифа бор. Чунки ушбу шаҳар кўмир экспорти билан машҳурдир. Бундан ҳам ҳайратланарлиси нима давоми...

2364 09:11 / 29.03.2024
Дин ходими ўзини юриб бораётган Ислом маркабини манзил сари боришида ўз кучи билан ёрдам беряпти деб ўйламасин. Балки у ўзини шу меҳнат орқали ўша маркабга чиқиб давоми...

5810 11:01 / 08.05.2025
.Қуръон Жаброил алайҳиссалом воситасида Муҳаммад алайҳиссаломга сўзмасўз ўқиб берилган Аллоҳнинг каломидир. У Аллоҳ ва унинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи давоми...

2958 14:12 / 30.08.2019
Жеффери Ланг 1954 йилда туғилган. Америкалик математик, профессор. Католик оиласида туғилиб, ўсган. Ўн саккиз ёшигача атеист бўлган. Ўн йиллардан сўнг Қуръон билан давоми...

6615 12:05 / 05.10.2019