1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Биринчи намоз

12:05 / 05.10.2019 6615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жеффери Ланг 1954 йилда туғилган. Америкалик математик, профессор. Католик оиласида туғилиб, ўсган. Ўн саккиз ёшигача атеист бўлган. Ўн йиллардан сўнг Қуръон билан танишиб, Ислом динини қабул қилади.

Мусулмон бўлганидан кейин Жеффери Ланг исломга бағишланган «Исломга сафар» ва «Таслимият мужодаласи» номли икки китобини ёзиб, ўқувчиларга тақдим қилди. Муаллиф илк намоз ўқиганини «Исломга сафар» номли китобида шундай ёзади:

«Мени биров эшитмасин, кўрмасин дердим. Секин-аста «Фотиҳа» сураси ва яна бир қисқа сурани араб тилида ўқидим. Агар бирор араб мени эшитганида, талаффузимдан ҳеч нарса тушунмаган бўларди деб ўйлайман. Иккинчи такбирни келтириб рукуга кетдим. Руку чоғида бироз асабийлик ҳис этдим, чунки умримда ҳеч кимга эгилмагандим. Хонада ёлғизлигим эсимга тушиб севиндим. «Субҳана Роббиял Азийм» деганимда юрагим тез урганини ҳис қилдим. Такрор такбир айтиб қоматимни тик тутдим ва энди саждага борадиган вақт келганди. Саждага бориш учун қўлларим ва тиззамни ерга қўйганча қотиб қолгандим. Саждага боролмасдим! Хожасининг қаршисида бошини ерга қўйган қулдай юзимни, бурнимни ерга суркаб ўзимни хору бенаво кўришдай ҳолатга туширолмасдим. Бунинг устига оёқларимни ҳам буколмасдим. Уялдим. Кулгули аҳволга тушгандек ҳис қилдим ўзимни. Агар шу аҳволда мени дўстларим ва танишларим кўришса ачинарли ва масхараомуз қарашларини ўйладим. Ҳатто қулоғимга дўстларимнинг қаҳ-қаҳаси ҳам эшитилди. Бир муддат иккилангангач, чуқур нафас олдим ва бошимни жойнамозга қўйдим. Шууримдаги бутун ўй-хаёлларни унутдим. Диққатимни чалғитадиган ўйларга жой бермасдан иккинчи бор саждага бош қўйдим. Бу аснода ўзимга ўзим: «Яна қаршимда уч тур бор ҳали» дея ўйладим, лекин аҳдимда қатъий эдим. Нима бўлса бўлсин, бу намозимни адо этардим! Қолган ракатларда ҳаммаси тобора осонлашиб борарди. Сўнгги саждада мукаммал бир сакинатни ҳис қилдим. Ниҳоят, ташаҳҳуддан кейин салом бердим.

Саломдан кейин ўтирган жойимда шу туришда қолиб кетдим. Орқага қайтиб нафсим билан курашганимни хаёлимдан ўтказдим ва катта жанггоҳдан соғ – омон чиққандек ҳис қилдим ўзимни.

Сўнг бошимни қуйи солиб хижолатли алпозда:

«Аллоҳим! Такаббурлигим (кибрим) учун мени кечиргин! Узоқ йўлдан келдим ва ҳали қаршимда юриладиган узун йўловчилик йўли бор!» дея дуо қилдим.

Сўнгра эса номаълум сабабга кўра йиғлай бошладим.

Узоқ пайт бошим қуйи солинган ҳолатда, кўзимдан ёш қуйилиб, тиззалаб ўтирганимча қолиб кетдим...»

«Иқтибос» журналидан олинди

Таржимон: Умида Адизова

Муаллиф
Жеффери Ланг
Мавзуга оид мақолалар
Француз ёзувчиси, файласуф ва сиёсатчи, компартия раҳбарларидан бири, 1982 йилда исломни қабул қилган Роже Гароде Ислом ҳақида шундай дейди .Аллоҳга ҳамд бўлсинки, давоми...

5307 10:30 / 11.06.2021
Америкалик профессор Жералд Диркс 1993 йилда Исломни қабул қилади ва у шундай дейди.Мен ўқиган психология руҳшунослик ҳақидаги барча китоблар ва назариялар давоми...

5159 09:30 / 29.01.2021
1974 йил 15 июлги .Тайм, ҳафталик журналида ҳар турли тарихчилар, ёзувчилар, ҳарбийлар, тижоратчибизнесменлар ва бошқа касб вакилларининг .Тарихнинг буюк доҳийлари, давоми...

5657 12:45 / 22.11.2019
Эдуардо Галеано, сиёсат ва адабиёт арбоби, Уругвай.Биз тубан бир даврда яшамоқдамиз.Муҳаббатдан кўра тўй тантаналари аҳамиятга эга. Маййитдан кўра дафн маросими давоми...

4200 12:30 / 16.05.2019