1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Тарихнинг буюк доҳийлари

12:45 / 22.11.2019 5655 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1974 йил 15 июлги «Тайм» ҳафталик журналида ҳар турли тарихчилар, ёзувчилар, ҳарбийлар, тижоратчи-бизнесменлар ва бошқа касб вакилларининг «Тарихнинг буюк доҳийлари» мавзуидаги муҳокама мақолалари ўрин олган. Баъзилар шундай шахс деб Гитлерни, бошқалар Гандини, Буддани, Линколнни ва ҳоказоларни ҳисоблашган. Шу билан бирга, америкалик психоаналитик, Чикаго университетининг профессори, яҳудий миллатига мансуб Жюл Массерман масалага аниқ мезон-ўлчовлар билан ёндашишни таклиф этди. Унинг сўзларига кўра сардорлар учта вазифани бажаришлари керак:

1) ўзлари бошқарган халқни тинч ва фаровон ҳаёт билан таъминлаган бўлиши;

2) одамлар ўзини хавф-хатарсиз, хотиржам сезадиган жамият қурган бўлиши;

3) одамларга иймон (ишонч) ва эътиқод йўлини тақдим қилиши.

Жюл Массерман мазкур уч мезон асосида тарихни ўрганиб чиқади, Гитлер, Пастер, Сезар (қадимги Рим императори), Мусо алайҳиссалом, Конфуций ва бошқа кўпларнинг баҳоларини белгилади ва охир-оқибат қуйидаги хулосага келди:

«Пастер ва Салк каби доҳийлар биринчи мезонга жавоб беради.

Ганди ва Конфуций кабилар бир томондан, Александр Македонский, Сезар ва Гитлерлар эса, бошқа томондан иккинчи ёки учинчи талабларни қондиради.

Ийсо алайҳиссалом билан Будда эса, фақат учинчи тоифага мансубдирлар.

Барча замонларнинг энг буюк доҳий-йўлбошчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлса керак, чунки у учала мезон бўйича ҳам барча талабларга жавоб беради.

Мусо алайҳиссалом бу борада Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча паст даражада қолган».

Аҳмад Дийдот, «Что Библия говорит о Мухаммаде» 20-21-бетлар

Муаллиф
Аҳмад Дийдот
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом ҳуррият ва кўпфикрлилик эшигини очган. Бирлик фақат Зоти илоҳийга хосдир. Ундан бошқалари эса, турлилик, ихтилоф ва кўплик устига барпо бўлган.Исломчилардан давоми...

1977 09:30 / 28.11.2020
Қуръон шариати ақл ва ҳикматга мувофиқлиги, уйғунлиги учун яқинда бутун оламда ҳукмронлик қилади. Рус ёзувчиси Лев Толстой

1561 16:44 / 31.10.2025
Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ дедилар.Бирор бир тун йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни унда тушимда кўрмаган бўлсам,..Ҳилятул авлиё,, 6жилд, 316бетИмом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ

3711 14:30 / 19.05.2022
Ҳар сафар Қуръонни ўқиганимда, танам ичидаги руҳим титрайди. Немис ёзувчиси, файласуф Гёте

3646 15:16 / 10.03.2025