1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳаж мавсумидаги адолат мажлиси

12:34 / 27.10.2024 1166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Саъд Атодан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу омилларига ҳаж мавсумида унинг ҳузурига келишларини амр қилар эди. Улар жамланганда:

«Эй одамлар! Мен ўз омилларимни сизларнинг жонларингиз ва молларингизга мусибат етказишлари учун юборганим йўқ. Уларни ораларингизда тўсиқ бўлишлари учун ва пайларингизни бўлиб беришлари учун юборганман. Кимга шундан бошқа иш қилинган бўлса, турсин!» деди.

Бир одамдан бошқа ҳеч ким турмади. У одам туриб:

«Эй мўминларнинг амири, сизнинг омилингиз фалончи мени юз дарра урди», деди.

«Нима учун уни урдинг! Тур, у қасосини олсин!» деди Умар.

Шунда Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу туриб:

«Эй мўминларнинг амири, агар бу ишни қилсангиз, гап кўпаяди ва сиздан кейингилар ҳам шундай қилишни одат қилиб олишади», деди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қасос олишга тутиб берганларида, мен қасос олишга шароит яратмайми?!» деди Умар.

«Ўзимизга қўйиб беринг. Уни рози қиламиз», деди Амр ибн Осс.

«Бу сизларнинг ишингиз. Рози қилинглар», деди Умар.

Унга икки юз динор, яъни ҳар қамчига икки динордан фидя берилди».

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 21-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 0307/7030-сонли тавсияси билан чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл Ираклий Iга юборган мактублариУшбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил давоми...

3408 09:01 / 27.12.2021
Қаҳрамонимиз Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ҳақларида ва у саҳобанинг бошқа саҳобалардан фарқли ўлароқ фазллари тўғрисида ҳикоя қиламиз. У кишини баъзи давоми...

2183 17:30 / 11.06.2021
Ҳазрати Абдураҳмон ибн Авф милодий 571 йилда Маккада туғилганлар. Бир ривоятга кўра эса у Фил йилидан тахминан ўн йил кейин дунёга келган. У Қурайш қабиласининг давоми...

1674 14:13 / 21 июль
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларБозордаги воқеа2қисм Укоз бозори нафақат Макка, бутун Арабистон давоми...

6886 16:38 / 21.04.2017
Аудиолар

211043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130303 14:35 / 11.08.2021