1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Икки нур соҳиби

13:43 / 12 октябрь 1049 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَعِدَ أُحُدًا وَأَبُو بَكْرٍ وَعُمَرُ وَعُثْمَانُ فَرَجَفَ بِهِمْ، فَقَالَ: اثْبُتْ أُحُدُ فَإِنَّمَا عَلَيْكَ نَبِيٌّ وَصِدِّيقٌ وَشَهِيدَانِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр, Умар ва Усмон билан Уҳуд тоғига чиқдилар. Шунда у силкинди. У зот:

«Эй Уҳуд, собит тур! Устингда набий, сиддиқ ва икки шаҳид турибди!» дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Шарҳ: Икки шаҳиднинг бири Умар розияллоҳу анҳу бўлсалар, иккинчиси ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу эдилар. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари ва ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг шаҳид бўлишдек олий мақомларининг баёни эди.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُضْطَجِعًا فِي بَيْتِي كَاشِفًا عَنْ فَخِذَيْهِ أَوْ سَاقَيْهِ، فَاسْتَأْذَنَ أَبُو بَكْرٍ فَأَذِنَ لَهُ وَهُوَ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ فَتَحَدَّثَ، ثُمَّ اسْتَأْذَنَ عُمَرُ فَأَذِنَ لَهُ وَهُوَ كَذَلِكَ فَتَحَدَّثَ، ثُمَّ اسْتَأْذَنَ عُثْمَانُ فَجَلَسَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَسَوَّى ثِيَابَهُ، (قَالَ مُحَمَّدٌ: وَلَا أَقُولُ ذَلِكَ فِي يَوْمٍ وَاحِدٍ) فَدَخَلَ فَتَحَدَّثَ، فَلَمَّا خَرَجَ قَالَتْ عَائِشَةُ: يَا رَسُولَ اللهِ، دَخَلَ أَبُو بَكْرٍ فَلَمْ تَهْتَشَّ لَهُ وَلَمْ تُبَالِهِ، ثُمَّ دَخَلَ عُمَرُ فَلَمْ تَهْتَشَّ لَهُ وَلَمْ تُبَالِهِ، ثُمَّ دَخَلَ عُثْمَانُ فَجَلَسْتَ وَسَوَّيْتَ ثِيَابَكَ، فَقَالَ: أَلَا أَسْتَحِي مِنْ رَجُلٍ تَسْتَحِي مِنْهُ الْمَلَائِكَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ قَالَ: إِنَّ عُثْمَانَ رَجُلٌ حَيِيٌّ، وَإِنِّي خَشِيتُ إِنْ أَذِنْتُ لَهُ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ أَلَّا يَبْلُغَ إِلَيَّ فِي حَاجَتِهِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда икки сонлари ёки болдирлари очиқ ҳолда ёнбошлаб ётган эдилар. Бас, Абу Бакр изн сўради. Унга изн берилди. У зот эса ҳалиги ҳолатда у билан гаплашдилар. Сўнгра Умар изн сўради. Унга ҳам изн берилди. У зот яна ҳалиги ҳолатда у билан ҳам гаплашдилар. Сўнгра Усмон изн сўради. У зот ўтирдилар ва кийимларини тўғриладилар. (Муҳаммад (ровийлардан бири): «Бу бир кун бўлди, холос» демайман», деди). У кириб, гаплашди. Сўнгра чиқиб кетганида Оиша:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Бакр кирган эди, унча ёзилмадингиз ҳам, эҳтимом ҳам бермадингиз. Сўнгра Умар кирган эди, унча ёзилмадингиз ҳам, эҳтимом ҳам бермадингиз. Усмон кирганда эса ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз?!» деди.

«Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмас эканманми?!» дедилар у зот.

Бошқа бир ривоятда:

«Албатта, Усмон ўта ҳаёли одам. Агар мен ўша ҳолатда унга изн берсам, менга ҳожатини етказа олмасмикан, деб қўрқдим», деганлар.

Иккисини Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган фазл ҳар қандай инсонга ҳар қандай замонда ва маконда кифоя қилади. Бундан бошқасини ахтармаса ҳам бўлади.

Эҳтимол, «Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмас эканманми?!» деган сўзлар нафақат охирги умматнинг охирги Пайғамбари томонидан, балки дунё тарихида барча ўтган умматларнинг барча пайғамбарлари томонидан ҳам ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан бошқа ҳеч кимга айтилмаган бўлса керак.

Ҳа, сиз билан биз ҳаётларини, шахсларини ўрганмоқчи бўлиб турган зот ана шундай одамдир. Муҳаммад умматининг ичидан чиққан, унинг олдида Аллоҳнинг фаришталари ҳам ҳаё қилган бир зотдир.

Қаҳрамонимиз Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг мазкур сифатлари у кишига берилган сифатлар ичида дунё тарихида ёлғиз у кишига хос бўлган икки сифатнинг биридир.

«Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг бошқаларга насиб этмаган яна бошқа сифатлари ҳам борми?» дейсизми? Ҳа, бор. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу дунё тарихида Пайғамбарнинг икки қизига уйланиш бахтига муяссар бўлган ягона шахсдир. У киши аввал Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайя розияллоҳу анҳога, у нуридийдалари вафот этганларидан кейин эса у зотнинг бошқа қизлари, яъни Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланганлар. Айнан шу нарса, яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қизларига уйланганлари учун ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга «Зуннурайни» («Икки нур соҳиби») лақаби берилган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 22-жузидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаббат бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рафиқул аълога интиқол қилганларидан сўнг Мадинада тура олмай, азон айтолмай қолган Билол розияллоҳу давоми...

1909 17:00 / 23.11.2022
1. Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари.Бу киши мўминларнинг амири Али розияллоҳу анҳунинг давоми...

4770 14:00 / 22.02.2022
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Шом намозини ўқидик. давоми...

1504 15:25 / 08 июль
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганига олти йил тўлиб, еттинчи йилга ўтаётган бир пайт эди. Мушрикларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

7851 19:49 / 21.04.2017
Аудиолар

210981 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130240 14:35 / 11.08.2021