1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Нега видолашаётгандек намоз ўқишимиз керак?

15:36 / 04.10.2024 2439 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўқийдиган намозимиз биз учун охирги намоз бўладигандек, дунё билан видолашмоқчи бўлган одамнинг намозидек намоз ўқишни буюрдилар.

Ғарб муваффақиятга эришиш имкониятларини ошириш учун барча усулларни қўллади ва  технология, ихтиролар, коинот ва илм-фан соҳасида ажойиб ютуқларга эришди. Лекин ўлим ҳақида ўйлашгина қолди!!! Ўлим ҳақида ўйлашнинг инсон ҳаётига таъсири ва муваффақиятга эришиш имкониятларини оширишдаги ўрни қандай?

2016 йил Аризона университети томонидан ўтказилган ноодатий тадқиқотда инсоннинг турли вазифалардаги иш фаолиятини яхшилаш ва ўлим ҳақида ўйлаш ўртасидаги ҳақиқий муносабатни аниқлади. Бу ҳақда Journal of Sport and Exercise Psychology журналида маълум қилинди.

Ўлим ҳақида ўйласангиз ва бу иш дунёда қиладиган сўнгги ишим деб фикрласангиз, сиз қиладиган иш янада муваффақиятли, ижодий бўлади. Олимлар спортчилар, тадбиркорлар ва талабаларнинг меҳнат унумдорлигини яхшилаш учун ўлим ҳақида ўйлаш амалиётидан фойдаланиш зарурлиги борасида бош қотирмоқдалар.

Субҳаналлоҳ!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан бироз олдин ўлим ҳақида ўйлашга буюрганлари тўғрисида ҳадис борлигини билармидингиз?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: «Агар намозингга турсанг, видолашаётгандек намоз ўқи!».

Ибн Можа ривояти.

Тасаввур қилинг, эй иймондошим, сиз кунига беш марта ўлим ҳақида ўйлайсиз.. Бу сизнинг ҳаётингизда муваффақият қозонишингизга қанчалик ёрдам беради. Намозингиз қанчалар ажойиб бўлади, унда Аллоҳ таоло буюрган хушуъ юзага чиқади. Афсуски, кўпчилигимиз дунё ишларини ўйлаб, қанча намоз ўқиганимизни билмай қоламиз.

Буюк Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу илмни қаердан олганлар?

Ўлим ҳақида фикр юритиш «техникаси» йигирма биринчи асрда синаб кўрилган янги усулдир. У ҳолда бу ҳақиқатнинг сирларини ҳеч ким билмаган бир даврда нега Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни бизга буюрдилар экан? Бу ҳадис ҳам у зот алайҳиссаломнинг ҳақ Набий эканликларига катта далилдир.

Абдуддоим Каҳел мақоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоза кийим, тоза бадан, намоз ўқиладиган тоза ўринда таҳорат билан қиблага юзланган ҳолда намоз ўқишга киришилади. Намоз қуйидаги тартибда ўқилади.Икки ракатли давоми...

9579 18:44 / 20.10.2016
ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ҲАҚИДАИқтидо қилиш, дегани имомга намознинг аввалидан охиригача эргашиш, деганидир. Намозда иқтидо қилувчи ҳар бир нарсада имомга эргашиши, давоми...

14907 05:00 / 04.01.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолсаю, уни бомдод билан пешин давоми...

11954 05:00 / 04.01.2017
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадисда умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари учунгина, ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр давоми...

19070 05:00 / 31.12.2016