1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Бир лафз билан уч талоқ қўйса, уч талоқ тушадими?

11:21 / 19.09.2024 5330 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Муслим, Абу Довуд ва Аҳмадлар Абу ас-Саҳбаа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«У киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр даврлари ҳамда Умарнинг амирлигидан уч йилда уч талоқ битта қилинишини биласанми?» деди.

Шунда Ибн Аббос: «Ҳа», деди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр даврларида ҳамда Умарнинг халифалигининг икки йилида уч талоқ биттага ўтар эди. Кейин Умар ибн Хаттоб: «Одамлар ўзлари шошилишлари керак бўлмаган нарсада шошилиб қолдилар. Агар уни ўтадиган қилиб қўйсак, қандай бўлар экан», деди ва ўтадиган қилиб қўйди».

Ушбу ривоятда сўз «Агар эр хотинига «Сен уч талоқсан», деса ёки «Талоқ қилдим, талоқ қилдим, талоқ қилдим» деб уч марта айтса, уч талоқ тушадими ёки бир талоқми?» деган савол устида кетмоқда.

Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, аввал бир жойда бир йўла уч талоқ қилиш бир талоқ ўрнига ўтган. Аммо ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида одамлар бу ишни суистеъмол қилиб юборганларидан кейин «Бир лафз билан уч талоқ қўйса, уч талоқ тушади», деган ҳукм чиққан.

Жумҳур уламолари, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам «Бир лафз билан айтилган уч талоқ уч талоқ ҳисобланади. Эр-хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар», деганлар.

Баъзи саҳоба ва тобеъинлар, шунингдек, Ҳанафий, Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларининг баъзи уламолари «Бир лафз билан қилинган уч талоқ бир талоқ ўрнига ўтади», деганлар.

Далил ва ҳужжатларни солиштириб, суриштирган уламоларнинг кўплари жумҳур ва тўрт мазҳабнинг қавли кучли эканлигига ишонч ҳосил қилганлар.

Албатта, бу ишда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кишиларнинг, хусусан, талоқ қилувчи эркакларнинг ҳаддиларидан ошганликлари, ўзлари учун шариат томонидан берилган енгилликни суистеъмол қилганликларини эътиборга олганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уҳуд кунида Қатода ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу битта кўзини қўлида кўтариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1958 11:00 / 19.05.2023
Саъд ибн Абу Ваққос Исломга биринчилардан бўлиб кирганларидек, бошқа исломий ишларда ҳам биринчилардан бўлиш у кишига насиб этди. Жумладан, ҳижратга изн давоми...

1849 16:59 / 21.11.2023
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Холид ибн Валид билан Абдурраҳмон ибн Авфнинг ўртасида бир гап ўтган эди. Бас, давоми...

1110 14:55 / 18 август
Инсоният ичидаги энг гўзал ўрнак сифатида саҳобаларнинг энг буюги, умматнинг энг қадрлиси Абу Бакр розияллоҳу анҳуни кўришимиз мумкин. У буюклик билан бошлади, давоми...

1443 11:46 / 24 апрель
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021