1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Фарзанд ота-онанинг ҳаққини адо эта олмайди

06:03 / 21.08.2024 2622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-она болага энг кўп яхшилик қилган кишилар бўлади. Одатда, одамлар ўзига яхшилик қилган ҳар бир одамнинг яхшилигига яраша яхшилик қайтаришга ҳаракат қилишади. Иложи бўлса, яхшиликни кўпроқ қилиш пайидан бўлишади.

Фарзанд ҳам ота-онанинг яхшилигини қайтаришга ҳаракат қилади. Аммо у уларнинг яхшилигини тўлиқ қайтариши мумкинми?

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا يَجْزِي وَلَدٌ وَالِدَهُ إِلَّا أَنْ يَجِدَهُ مَمْلُوكًا فَيُعْتِقَهُ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзанд отасини (тўлиқ) мукофотлай олмайди. Фақатгина уни қул ҳолда топиб, озод қилган бўлса, бундан мустасно», дедилар».

Шарҳ: Бола ота-онанинг ҳаққини адо эта олмайди. Уларнинг ҳаққи жуда улуғ. Илло, отаси ёки онаси қул ёки чўри бўлиб, бировнинг қўлида юрган бўлса-ю, фарзанди бориб, уларни қулликдан озод қилиб олган бўлса, ҳақларини адо этгандай бўлади, холос. Яъни ота билан онанинг фарзанддаги ҳаққи шунчалик кўп. Қул бўлган одам ўзининг ҳурриятини йўқотган бўлади, тўлақонли одам ўрнида бўлмайди ва уларни озод қилганда ҳақиқий инсонийлик ҳақ-ҳуқуқлари қайтарилади. Отани озод қилиб олсагина, «ҳаққини адо қилдим», «хизматини қилдим», дейдиган даражадаги гап бўлиши мумкин экан.

عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي بُرْدَةَ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: كَانَ ابْنُ عُمَرَ يَطُوفُ بِالْبَيْتِ، فَرَأَى رَجُلًا يَطُوفُ حَامِلًا أُمَّهُ وَهُوَ يَقُولُ:

إِنِّي لَهَا بَعِيرُهَا الْمُذَلَّلْ  إِنْ أُذْعِرَتْ رِكَابُهَا لَمْ أُذْعَرْ

أَحْمِلُهَا وَمَا حَمَلَتْنِي أَكْثَرْ

أَتَرَانِي يَا ابْنَ عُمَرَ جَزَيْتُهَا؟ قَالَ: لَا، وَلَا زَفْرَةً وَاحِدَةً، ثُمَّ طَافَ، ثُمَّ صَلَّى خَلْفَ الْمَقَامِ رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ قَالَ: أَلَا إِنَّ كُلَّ رَكْعَتَيْنِ تُكَفِّرُ مَا بَيْنَهُمَا - أَوْ قَالَ -: مَا قَبْلَهُمَا، أَوْ كَلِمَةً نَحْوَهَا.

Саъид ибн Абу Бурда отасидан ривоят қилади:

«Ибн Умар Байтуллоҳни тавоф қилиб юриб, бир одамнинг онасини кўтариб олиб тавоф қилдираётганини кўрди. У:

«Мен онамнинг минган ювош туясиман,

Уловлари чарчаса ҳам, чарчамасман.

У мени кўп кўтарган, энди мен кўтараман», дер эди.

Сўнгра у: «Эй Ибн Умар! Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деди.

«Йўқ! Бир марталик «оҳ»ини ҳам», деди.

Кейин у (Ибн Умар) тавоф қилди. Мақомга бориб, икки ракъат намоз ўқиди-да: «Билиб қўйинглар! Ҳар икки ракъат ўзларининг орасидагига каффорот бўлади. Ёки ўзларидан олдингига», деди. Ёхуд шунга ўхшаш калима айтди».

Шарҳ: Бошқа ривоятларда таъкидланишича, онасини кўтариб тавоф қилдириб юрган одам яманлик бўлган.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, ўша даврда юра олмайдиган онани Ямандан Маккага олиб келишнинг ўзи бўлмайди. Уни кўтариб олиб тавоф қилдириш ҳам осон эмас.

Ушбу ривоят қаҳрамони бўлмиш фарзанд ўзича онасини Ямандан олиб келиб, орқасида кўтариб, Байтуллоҳни тавоф қилдириш билан онамнинг ҳаққини адо этдим, деб ўйлаган эди.

У ўз фикрини катта олим, саҳобий Абдуллоҳ ибн Умарга тасдиқлатиб олиш учун у кишига: «Эй Ибн Умар! Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деб савол берди.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу гапни айлантириб ўтирмай, лўндасини айтиб қўя қолди: «Йўқ! Бир марталик «оҳ»ини ҳам», деди.

Онанинг фарзанд боқиш жараёнидаги бир марта оҳ уриши шунчалар қийматга эга бўлса, бошқа барча хизматларининг қиммати ва қадри, ҳаққи ва ҳурмати қанчалар бўлишини ҳар бир киши ўзи билиб олаверса бўлади.

Онанинг хизматлари ва уларнинг ҳаққи қанча бўлиши ўз-ўзидан маълум. Демак, фарзанд онанинг ҳаққини тўлиқ адо этиши амримаҳол. Шунинг учун хаёлни турли ҳисобларга бурмасдан, она розилиги учун бутун борлиғини ишга солсин.

Бу ривоятдан олинадиган фойдалар:

1. Қадимдан мусулмон фарзандлар оналарининг хизматида жон фидо қилишни йўлга қўйганлари.

2. Онанинг фарзанддаги ҳаққи улканлиги.

3. Онанинг фарзанддаги ҳаққи эмизиш орқали собит бўлиши.

4. Ўғил онасини кўтариб олиб тавоф қилдириши яхши иш экани.

5. Икки ракъат тавоф намози ўзидан олдинги баъзи гуноҳларнинг ювилишига сабаб бўлиши.

عَنِ الْحَسَنِ: أَنَّ ابْنَ عُمَرَ رَأَى رَجُلًا يَطُوفُ بِالْبَيْتِ، حَامِلًا أُمَّهُ، وَهُوَ يَقُولُ لَهَا: أَتَرَيْنِي جَزَيْتُكِ يَا أُمَّهْ؟ فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: أَيْ لُكَعُ، لَا وَاللهِ وَلَا طَلْقَةً وَاحِدَةً.

Ҳасандан ривоят қилинади:

«Ибн Умар бир одамнинг онасини кўтариб олиб, Байтуллоҳни тавоф қилдириб юрганини кўрди. У: «Она! Нима дейсиз, сизнинг ҳаққингизни адо қилдимми?» дер эди.

Шунда Ибн Умар: «Ҳой, эси паст! Йўқ! Аллоҳга қасамки, бир тўлғоқнинг ҳаққини ҳам», деди.

Шарҳ: Бу ҳам аввалги ривоятга ўхшаш ривоят. Фақат бу ривоятда фарзанд саволни онага бермоқда ва жавобни Ибн Умар розияллоҳу анҳу бермоқдалар.

Бундан фарзанд ҳар қанча уринса ҳам, ота-онанинг ҳаққини тўлиқ адо эта олмаслиги маълум бўлади.

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Бир киши.Эй Аллоҳнинг Расули Менинг бир қўшним бор, ҳар доим менга озор беради,, деди..Бориб, уй анжомларингни кўчага олиб чиқиб қўй,, давоми...

3653 19:50 / 04.12.2019
Миқдоддан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ўзинг учун ишлаб топган таоминг садақадир. Болангга, аёлингга ёки ходимингга едирган таоминг ҳам давоми...

1651 11:00 / 27.10.2020
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари орасида .Аллоҳим Мен сендан у дунёда ёмон одамга қўшни бўлишдан паноҳ давоми...

2873 15:59 / 25.10.2019
Отангизнинг сирларини асло бировларга айтманг. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша сири бўлади. У ташқаридан бировга билдирилмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам оилангиздаги давоми...

1626 12:15 / 19 июль
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021