1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Умр маҳсули

12:01 / 10.08.2024 1593 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ишчи асалари тахминан 40 кун яшайди (5 ҳафтадан 6 ҳафтагача). Шу муддат ичида 400 мартадан кўп бол қидириб бориб келади. Шу аснода 1000 дан зиёд гулга қўниб, 7 грамм – бир кичик чой қошиқ миқдорида асал йиғади.
Сиз буни бир кичик қошиқчадаги асал ўлароқ кўришингиз мумкин. Аслида бу тўлиқ умрнинг меҳнат маҳсули.
«Тунга киришингизда ҳам, тонгга киришингизда ҳам Аллоҳни поклаб ёд этинг» (Рум сураси, 17-оят).

Ўзингиз тасаввур қилиб кўринг: онгсиз, ақлсиз бир ҳашаротга тинимсиз учиб-ишлаб, асал йиғишни амр қилиб қўйган Зот бундан фақат инсонларнинг соғлом ва бардам бўлишларини ирода этмаганми? Асалари бир кило асал тўплаш учун уясидан 120–150 минг марта учиб чиқиши, тўрт юз минг чақирим масофани учиб ўтиши керак. Бу, Ер куррасини белидан ўн марта айланиб ўтишга тенг келади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонлар истеъмол қилишади.

Шайх Саъид ал-Камалий
«Ҳилол» журнали 1(58) сон

 

Муаллиф
Шайх Саъид ал-Камалий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ вафот этганларида Византия императори Лев учинчи қаттиқ йиғлади. Буни кўрган аъёнлар ва епископлар бу йиғининг сабабини сўради. давоми...

4040 12:30 / 23.02.2022
Шайх Муҳаммад Аввома Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳатгўй мўминнинг ҳолатини кўзгуга ўхшатдилар. Чунки кўзгунинг икки сифати бор. Бири соқовлиги, иккинчи давоми...

3231 09:36 / 09.10.2018
.Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти ҳазрат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихидек энг кўп ва ҳамма нуқталаригача батафсил ўрганилган тарихий шахс йўқдир,.Жон Давенпорт

2511 15:00 / 06.11.2020
.Қуръон арабларнинг савиясидан ҳам, бутун оламнинг савиясидан ҳам, кейинги асрлардаги олимларнинг савиясидан ҳам, йигирманчи асрдаги ривожланган, тараққий этган давоми...

2271 09:00 / 15.07.2023
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021