1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Балки бу охирги имкониятдир

15:51 / 05.08.2024 2018 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳар нафас олиб-чиқарганингда, албатта, У Зот сенга қадарини жорий қиладир».

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ

Сен ҳар нафас олганинг ва нафас чиқарганингда Аллоҳ таолонинг бир тақдири сенга жорий бўлади. Сен У Зотнинг қазо ва қадари гаровидирсан. Бас, кўз очиб-юмгунча ҳам ҳар бир нарсада Аллоҳ таолонинг бандаси бўл.

Ушбу гаплар динимиздаги қазо ва қадар ақийдасига бориб тақалади. Бу борада қуйидагиларни билишимиз ва уларга жазм ила эътиқод қилишимиз лозимдир.

Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:

«Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир».

«Қадар ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».

Аҳли сунна вал жамоа мазҳабига биноан балоғатга етган мусулмонга Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамма ишини, махлуқотларга боғлиқ нарсаларнинг ҳаммасини аввалдан билишига иймон келтириши вожиб бўлади.

Қазо ва қадар ақийдаси Аллоҳга иймон келтириш асосидаги Ислом ақийдаларидан бири ҳисобланади. Бу ақийда тўғри маърифат асосида Аллоҳ таолони камол сифатлари билан сифатлашга асослангандир.

Ана ўша сифатларнинг бири – Аллоҳнинг илми, у илмнинг чегарасизлиги, Аллоҳ иродасининг шомиллиги ва қудратининг комиллигидир.

Қазо ва қадар ақийдаси Аллоҳнинг ана шу сифатларига асосланган ақийдадир. Шунинг учун ҳам қазои-қадарга иймон бўлмаса, Аллоҳга бўлган иймон тугал бўлмайди.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билади. Уяси ичида ғимирлаётган чумолининг ҳаракатини-ю, ўз фалакида ҳаракат қилаётган сайёраларни ҳам билади. У Зотнинг илмидан ҳеч нарса ғойиб бўлмайди. Аллоҳ таоло дунёдаги ҳар бир заррани ҳам, унинг ҳаракатини ҳам билиб туради.

Шунингдек, Аллоҳ таоло қиёматгача нима бўлишини ҳам билади. Агар уларни билмаса, У Зотнинг камол сифатига нуқсон етган бўлади. Ана ўша илоҳий илм «қазои-қадар» деб аталади.

Бунда жоҳил кишилар ўйлаганидек, Аллоҳ томонидан бандани мажбур қилиш йўқ. Балки Аллоҳ таоло томонидан банда нима қилишини олдиндан билиш бор. Чунки Аллоҳнинг илми чегара билмасдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарса, ҳатто ожиз(эсипаст)лик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан», дедилар» (Бухорий, Муслим ва Молик ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисларида ҳар бир нарса қазои қадар билан бўлишини таъкидламоқдалар. Бунга иймон келтириш мўмин-мусулмон одамнинг Аллоҳга бўлган иймонининг тугал бўлишидир.

«Ҳар нафас олиб-чиқарганингда, албатта, У Зот сенга қадарини жорий қиладир».

Шунинг учун У Зотга туҳмат қилиб, ҳожатингни ноўрин талаб қилмагин! У Зотни эсингдан чиқариб, Ундан ғойиб бўлмагин! У Зотдан ўзгани излаб, Унга нисбатан беҳаёлик қилмагин! У Зотдан ўзгадан ҳожатингни талаб қилиб, Унга нисбатан беҳаёлик қилмагин!

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар нафас олиб-чиқарганимизда, албатта, У Зот бизга қадарини жорий қилишини аниқ англаб етадиган бандаларидан бўлишимизни насиб этсин!

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мўмин, ndash иймон ва омонликни берувчи дегани. .АлМўмин, сўзи Қуръони Каримнинг фақат бир жойида, яъни Ҳашр сурасининг 23оятида келган. Аслида .мўмин, калимаси давоми...

2507 11:42 / 29.12.2023
Бу исм .ҳамма нарсани қамраб олувчи, деган маънони билдиради. Яъни Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. Бир давоми...

2470 09:03 / 06.03.2024
Бир одам .Аллоҳ, исломни фалончи билан азиз қил, дебди. Шунга бошқалар .Ислом ўзи азиз эмасми, деб унга .раддия, ва ҳақоратлар ёғдиришмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2343 11:10 / 24.02.2024
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалиги яқинида ўтирган эдилар. Олдиларидан Исломга қарши ўз адовати ила машҳур бўлган Абу Жаҳл ўтиб қолиб, давоми...

4861 18:02 / 21.12.2017
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021