1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ислом ечимдир!

13:30 / 21.12.2021 1806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лекин шаклий ислом ва юзаки диндорлик эмас. Балки ҳақиқати ва жавҳарида диёнат бўлган ислом ечимдир. У илм, амал ва гўзал хулқлар исломидир. Озодлик, демократия ва ижтимоий адолат исломидир. Фикр ва иш исломидир.

Қурайш жоҳилияти Қора тошни ким кўтариб жойига қўйиши ҳақида тортишиб, жанжалли ва қирпичоқ бўлаёзганларида олдиларидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб қолдилар.

Шунда улар: «Соқолли Муҳаммад келди, демадилар. Балки амин, яъни омонатдор Муҳаммад келди», дейишди. (Чунки бу ерда мавзунинг асоси ва бошқалардан ортиқ кўрилиш сабаби - омонатдорлик эди).

Тўғри Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар жабҳада эргашишимиз керак. Лекин фақат кўринишларининг ўзидагина тақлид қилишимиз мақсад учун етарли бўлмайди.

Омонатдорликларида, гўзал хулқларида, зийраклик, шижоат, олийжаноблик, ҳалимлик, меҳрибонлик, сабр, бардош ва иймонда у зотга тақлид қилиш масаланинг руҳи айнан шу ердадир.

Мустафо Маҳмуд

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ давоми...

2286 11:14 / 17.08.2024
Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиби Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб беради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатли ва илм давоми...

3230 14:00 / 27.04.2023
Муҳаммад Ғазолий раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ, Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ, Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ ва Абул Ҳасан Надвий раҳимаҳуллоҳ давоми...

2108 13:04 / 07.12.2023
.Кўнгилларини жилолантирган кишилар ранг ва ҳидлар берадиган завқлардан қутулганлардир. Улар ҳар олган нафасларида бир гўзаллик кўришади... Улар илмнинг давоми...

2532 11:10 / 17.12.2021
Аудиолар

211025 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130284 14:35 / 11.08.2021