1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Убулладаги «Ашшор» масжиди

20:16 / 20.07.2024 1272 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ صَالِحِ بْنِ دِرْهَمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: انْطَلَقْنَا حَاجِّينَ فَقَابَلَنَا رَجُلٌ فَقَالَ: إِلَى جَنْبِكُمْ قَرْيَةٌ يُقَالُ لَهَا: الْأُبُلَّةُ؟ قُلْنَا: نَعَمْ، قَالَ: مَنْ يَضْمَنُ لِي مِنْكُمْ أَنْ يُصَلِّيَ لِي فِي مَسْجِدِ الْعَشَّارِ رَكْعَتَيْنِ أَوْ أَرْبَعًا وَيَقُولَ: هَذِهِ لِأَبِي هُرَيْرَةَ، فَإِنِّي سَمِعْتُ خَلِيلِي أَبَا الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ اللهَ يَبْعَثُ مِنْ مَسْجِدِ الْعَشَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ شُهَدَاءَ لَا يَقُومُ مَعَ شُهَدَاءِ بَدْرٍ غَيْرُهُمْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Солиҳ ибн Дирҳам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳажга жўнаб кетдик. Йўлда олдимиздан бир киши чиқиб, «Сизларга яқин жойда Убулла деган қишлоқ борми?» деди. «Ҳа», дедик. У шундай деди: «Ким менга «Ашшор» масжидида икки ёки тўрт ракъат намоз ўқиб, «Мана шу Абу Ҳурайра учун», дейишга кафолат беради? Мен халилим Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни Аллоҳ Ашшор масжидидан шундай шаҳидларни қайта тирилтирадики, улардан бошқа ҳеч ким Бадр шаҳидлари билан бирга бўлмайди», деганларини эшитганман».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Мана шу ривоятдан баъзи ибодатларнинг, солиҳ амалларнинг савобини бошқаларга бағишлаш жоизлиги келиб чиқади.

«Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик ётади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига тўлақонли амал қилган мўмин, тўқликнинг ортидан давоми...

3727 17:00 / 26.06.2022
Бутун араблар мусулмонларга қарши оёққа турди. Ички томондан Бани Қурайза яҳудийларининг хиёнати дард устига чипқон бўлди. Ғатафон қабиласидан Уяйна ибн Ҳисн давоми...

2518 11:22 / 25.12.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани давоми...

3378 09:09 / 02.06.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар. У бошқа бир биродарига ҳаё ҳақида гапираётган эди. Яъни, кўп ҳаёли бўлиш ҳам давоми...

4702 16:00 / 14.03.2023