1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Мерос олиш сабаблари ва унинг рукнлари

12:19 / 28.05.2024 2036 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кишига мерос олиш имкониятини берадиган сабаблар учтадир:

1. Ҳақиқий қариндошлик (насаб боғланиши). Булар – ота-она, фарзандлар, ака-укалар, амакилар ва бошқалардир. Қисқа қилиб айтганда, ота-она ва фарзандлар ҳамда уларга мансуб бўлганлар.

2. Никоҳ. Бу – эр-хотин ўртасидаги тузилган саҳиҳ ақдномадир. Гарчи никоҳдан сўнг духул ёки хилвати саҳиҳа бўлмаса-да, никоҳнинг ўзи мерос олиш сабабларидан бири бўла олади. Аммо фосид никоҳ ёки ботил никоҳ орқали (эр-хотин) асло бир-биридан мерос олиш йўқ.

3. Вало. Бу ҳукмий қариндошлик (яъни ҳақиқий эмас) бўлиб, озод қилиш валоси ва неъмат валоси дейилади. Унинг сабаби – озод қилувчининг озод қилган қулига инъомидир. Агар хожа қулини озод қилса, «озод қилиш валоси» дейиладиган риштани – робитани қўлга киритади ва мана шу сабаб орқали мерос олади, чунки хожа қулига саховат кўрсатиб, унга ҳуррият ва инсонийликни қайтариб берди. Бундан олдин у қулга безабон ҳайвонга қарагандек қарашар эди. Шунинг учун ҳам шариат қулнинг ўлимидан сўнг хожасини унга меросхўр бўлиш билан мукофотлади. Агар озод қилинган қулнинг қариндошлик жиҳатидан ҳам, эр хотинлик сабабидан ҳам меросхўри бўлмаса, ундан қолган меросни уни қулликдан озод қилган мавлоси олади.

Мероснинг рукнлари

Мероснинг рукнлари учтадир:

1. Мерос қолдирувчи. Бу вафот этган киши бўлиб, унинг вафотидан сўнг ортидагилар ундан мерос олишга ҳақли бўладилар.

2. Мерос олувчи. Бу юқоридаги ўтган насаб жиҳатидан қариндошлик, эр-хотинлик ва бошқа сабаблар билан мерос олишга ҳақли бўлган кишидир.

3. Меросга қолган нарса. Бу марҳумдан қолган мол, кўчмас мулк ва бошқа нарсалардан иборат меросдир. Марҳумдан унинг меросхўрларига қолган нарсалар ирс, турос, мерос ва тарика номлари билан ҳам аталади. Буларнинг маъноси бирдир, яъни марҳумдан меросхўрларга қолган нарсадир.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Меросхўрни меросдан маҳрум қилиб қўядиган сифатлар учтадир 1. Қуллик. Қуллик сабабидан киши қариндошларининг ҳеч биридан мерос ола олмайди, чунки агар қул мерос давоми...

1341 15:34 / 05.07.2024
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .У қилган васият ёки қарзадо этилганидан сўнг..., Нисо сураси, 11оят. Ояти кариманинг зоҳири давоми...

1752 07:30 / 01.03.2024
Ушбу мазҳаб соҳиблари завуларҳомларни тўртта синфга бўлишади ва ҳар бир синф учун фарълар ва ҳолатларни тақдим қилишади. Ушбу синфлардан ҳар бирининг меросининг давоми...

852 15:08 / 29.11.2025
Ушбу икки мазҳаб ўртасидаги фарқ қуйидагичадир а аҳли танзил мазҳаби завуларҳомларни синфларга бўлишмайди, бир гуруҳни иккинчи гуруҳдан устун қўйишмайди. Аҳли давоми...

781 16:07 / 13.12.2025