1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Акдария масаласи

18:45 / 27.04.2025 1400 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу масала Бану Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқе бўлган. Шунинг учун у «акдария масаласи» деб аталади. Яна баъзилар: «Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз кадар (ноаниқлик) содир бўлиб, асл қоидага хилоф бўлганлиги учун «акдария масаласи» деб номланган», дейишади. Бу борада яна бошқа фикрлар ҳам бор.
 
Масала шундай: бир аёл вафот этиб, ортидан эри, онаси, бобоси ва битта туғишган синглиси қолди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳаблари тақозосига кўра туғишган сингил меросдан маҳрум бўлиши керак, чунки эр ярим олса, она учдан бир олади. Қолган олтидан бир бобонинг фарз улушидир. Бу улушга сингил шерик бўлиши мумкин эмас, чунки бобонинг олтидан бир улуши ушбу ҳолатда камаймаслиги лозим. Демак, сингилни меросдан ҳажб қилиб, юқорида ўтган қоидага кўра унга тарикадан улуш ажратмаймиз. Ушбу фикр Абу Ҳанифа ва имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳумаллоҳнинг мазҳаблари ҳамдир. Лекин Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу қоидага хилоф қилиб, сингилга яримни фарз улуш қилиб берадилар. Масала 6 дан 9 га авл бўлади. Сўнгра сингилнинг улушини бобога қўшиб, улар ўртасида «бир эркакка икки аёл улушича» қоидаси асосида тақсим қиладилар. Масала дуруст бўлиши учун 27 дан ҳисоб қилинади. Шунда эр 9 улуш, она 6 улуш, бобо 8 улуш, туғишган сингил 4 улуш олади. Ушбу йўналишни имом Шофеъий ва Молик мазҳаблари олишган (масала 1-жадвалда қоида асосида, 2-жадвалда акдария масаласи асосида ечилган)
 
1-жадвал
 

 

6

Эр ½

3

Она ½

2

Бобо 1/6

1

Туғишган сингил маҳжуба

0

 
Масаланинг асли 6 бўлиб, 9 га авл бўлди. Бобо ва туғишган сингилнинг улушлари йиғиндиси 4 га тенг: икки ҳисса бобога ва бир ҳисса туғишган сингилга. Тўққизни учга кўпайтирамиз, йигирма етти бўлади ва шунда масала тўғри чиқади.
 
Мулоҳаза.
 
Ушбу меросхўрлардан ҳеч бири алмаштирилмайди. Агар улардан бири алмаштирилса, масала акдария масаласи ҳукмидан чиққан бўлади. Валлоҳу аълам.
 
2-жадвал
 

 

3

 

6

9

27

Эр ½

3

9

Она

2

6

Бобо 1/6

1

8

Туғишган сингил ½

3

4

 
 
Масаланинг асли 6 эди, 9 га авл бўлди, уни 27 га тўғрилаб оламиз.
 
Эрга меросхўр фаръ бўлмаганлиги учун фарз сифатида ярим, онага фаръ ва тааддуд йўқлиги учун учдан бир, бобога олтидан бир, туғишган сингилга ярим. Сўнгра бобо билан туғишган сингилнинг улуши қўшилиб, иккисининг ўртасида «Бир эркакка икки аёл улуши мислича» қоидасига кўра тақсимланади.
 
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
 
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида чоп қилинган.
Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муқосама бобо учун беш ўринда афзал бўлади 1 Бобо билан туғишган сингил бўлса 2 Бобо билан иккита туғишган опасингил бўлса 3 Бобо билан учта туғишган опасингил давоми...

940 14:07 / 21.03.2025
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

2245 15:45 / 05.02.2024
Ота бир акаука ва туғишган акаукаларнинг бобо билан бирга бўлишининг ҳукми. Юқорида ўтган бобо ҳукмларининг барчасида бир турдаги акаукалар билан қолганда давоми...

1236 10:20 / 17.04.2025
Радд тўрт турга бўлинади. Ушбу тўрт турнинг ҳар бирида ўзига хос ечим мавжуддир. Улар қуйидагилар 1. Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эрхотиндан бирортаси давоми...

1095 15:12 / 21.06.2025