1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги масжидда қурилиш ишлар давом этяпти

14:21 / 02 апрель 1119 pdf Ўқиш режими + -

Америкада «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» номидаги жомеъ масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда АҚШнинг Цинцинати шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимов маълум қилди. Мажмуа Оҳаё штатининг Мейнвилл шаҳрида ўзбекистонлик ватандошлар томонидан қуриляпти. 


Масжид асосан, ўзбекистонлик ватандошлар ҳомийлигида қурилаётган бўлса-да, бошқа миллатдаги мусулмонлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишяпти.


Цинцинати ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимовнинг сўзларига кўра, ҳозирда масжидда қурилиш ишлари бошланган. Қурилаётган масжиддан 20 дақиқалик йўлда араб мусулмонлари томонидан қурилган бир масжид ва бошқа томонда покистонликлар қурган масжид бор экан. «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» ҳазратлари номидаги масжид ўзбекистонликлар томонидан қурилаётган АҚШдаги илк масжид бўлади.


Ҳудуди 3 гектар бўлган масжиднинг пойдевори қўйилган, қурилиш маҳсулотлари ҳозирланган. Ушбу масжид 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар, хусусан, ўзбек мактаби ва боғча ҳамда юздан ортиқ автомобиль учун тўхташ жойи барпо этилади.


Шунингдек, алоҳида ҳудудда мусулмонлар қабристони ҳам ташкил этилади. 
Ўтган йили Рамазон ойида Цинцинатига юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ташриф буюриб, масжид қуриладиган жойга тамал тошини қўйиб беришган эди. 


Ҳозирда Цинцинати шаҳрида беш минг ўзбекистонлик оила, тахминан 15-20 минг ватандошимиз истиқомат қилади.


Штатда бешта ўзбек ресторани, учта ўзбекларнинг озиқ-овқат дўкони бор.

Мавзуга оид мақолалар
АҚШ Вакиллар палатасининг биринчи муслима аъзоси, сиёсатчи Илҳан Омарга ўлим билан таҳдид солган НьюЙорклик 55 ёшли Патрик Карлинео 250 минг АҚШ доллари миқдорида давоми...

2433 12:40 / 09.04.2019
Имом Мотуридий номидаги Азов ислом илмлари мадрасаси талабалари ўртасида .Қуръонни энг яхши ўқувчи, танлов мусобақаси ўтказилди. Танловда жами 15 киши иштирок давоми...

1170 08:07 / 27.12.2021
Ниқоб тақишга, ҳароратни текширишга ва чекланган миқдордаги масжидларга боришга мажбур бўлган Aмерика Қўшма Штатларидаги мусулмонлар Рамазон ойида масжидда давоми...

1466 12:00 / 30.04.2021
Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, давоми...

1769 12:41 / 02.08.2020
Аудиолар

120809 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42375 14:35 / 11.08.2021