1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ойи муборак бўлсин!

16:30 / 28.02.2025 2544 pdf Ўқиш режими + -

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Барчангизни рўза ва Қуръон ойи, тақво ва тавба ойи, раҳмат ва шафқат ойи, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, барака ва савоб ойи Рамазони шариф билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Аллоҳ таоло Исломнинг беш арконидан бири бўлмиш рўза ибодати учун хослаган бу ойни иймон-эътиқод билан, ажру савоблардан умидвор бўлган ҳолда ўтказишни, бу ойда қилинган солиҳ амаллар учун ваъда қилинган беҳисоб улуғ мукофотларга ноил бўлишни барчамизга насиб айласин!

Бу қисқа онларни бой бермай, ғанимат билиб, унумли фойдаланиб қолишда Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ, офият берсин!

Аллоҳ таоло бу муборак ойни юртимиз учун, бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик-хотиржамлик, тоат-ибодат, тақво ойи, Қуръон ойи қилсин, иймон-ҳаловатини, ибодат лаззатини насиб этсин!

Барчаларимизга Рамазон ойи қутлуғ бўлсин, Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни ва бошқа ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни мақбул айласин!

Islom.uz портали жамоаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида Ҳаж ndash 2025rdquo мавсумини юқори даражада давоми...

1189 21:20 / 28.04.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20222023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлар оффлайн шаклда давоми...

2377 11:35 / 15.06.2022
Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Ингушетия Республикасида 2527 май кунлари .Ихва, хайрия жамияти томонидан Қуръони Каримни тажвидли ўқиш II Халқаро Қуръон давоми...

1499 12:52 / 27.05.2024
Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу давоми...

2258 16:02 / 07.07.2023