1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон: Қадр кечасини ҳар қанча нишонласа арзийди

16:56 / 30.03.2024 4147 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойидаги Қадр кечасининг фазилати минг ойдан афзал ва мўътабардир. Бу кечада қилинган ибодатлар минг ойда қилинган ибодатлардан яхшироқдир.

Қадр кечасида Аллоҳ таолонинг амри билан фаришталар ҳар бир осмондан ва Сидратул-мунтаҳодан ерга тушишади, тонг отгунича инсонларни дуо қилишади ва дуо қилганларга қўшилиб «омин» деб туришади. Кўпчилик муфассирларнинг фикрича, фаришталар бу кечада Аллоҳ таолонинг кейинги йилги бўлажак қазои қадари билан ҳам тушишади.

Қадр кечаси тонг отгунга қадар турли офат-балолардан омонлик, хотиржамлик кечаси, баракот кечасидир. Бу кечада шайтон ёмонлик қила олмайди.

Қадр кечаси бошдан-охир фақат саломатлик, омонлик, яхшилик ва баракот билан тўла, унда асло ёмонлик йўқдир. Бу ҳол қуёш ботганидан тонг отгунга қадар давом этади. Тонг отгунича фаришталар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, раҳмат билан ерга тушиб туришади.

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шундай деганларини ривоят қилади: «Қадр кечаси ойдин ва ёқимли бўлиб, на иссиқ, на совуқ бўлади. У кечанинг тонгида қуёш нурлари кўзни қамаштирадиган даражада чиқади».

Қадр кечасини бундай яширишнинг ҳикмати ўлим вақтини ва қиёмат келишини яширишнинг ҳикмати кабидир.

Қадр кечаси бандалар тоат-ибодатга рағбат ва ҳаракатни кучайтириши, ғофил ва дангаса бўлмаслиги учун яширилган.

Шунинг учун Қадр кечасини ҳар қанча нишонласа арзийди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида бедор ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.

Биз мазкур улуғ ва муборак кечани иймон кечасига, савоб талаб қилиш кечасига айлантиришга ҳаракат қилайлик.

Бу кечани Аллоҳга, Исломга бўлган иймонимизни янада кучайтиришга, тоат-ибодат билан ўтказишга уринайлик.

Бу муборак кечанинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиб, кўпроқ савоб ҳосил қилишга, Аллоҳ таолодан барча эзгу ниятларимиз амалга ошишини, тақдиримиз олиймақом тайин қилинишини сўраб, дуолар қилайлик.

Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

21 кеча: 30 март (шанба)дан – 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;

23 кеча: 1 апрель (душанба)дан – 2 апрель (сешанба)га ўтар кечаси;

25 кеча: 3 апрель (чоршанба)дан – 4 апрель (пайшанба)га ўтар кечаси;

27 кеча: 5 апрель (жума)дан – 6 апрель (шанба)га ўтар кечаси;

29 кеча: 7 апрель (якшанба)дан – 8 апрель (душанба)га ўтар кечаси.

Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Ўзини рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Эй қалбим Шунча азоб оятларини, жаҳаннам ҳақидаги оятларни эшитиб нега қўрқмайсанЭй кўзим Сенчи, нега сенда жола йўқ, нимага ёш тўкмайсанСизларни давоми...

2703 13:00 / 29.04.2022
Диний манбаларимизда ҳайит кунларига доир одоб ва аҳкомлар батафсил баён қилинган. Биз ҳозир фақат Рамазон ҳайитига тегишли одоб ва аҳкомлар ҳақида сўз давоми...

7161 14:30 / 01.05.2022
Саҳарликнинг фазилати.Имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда давоми...

2772 19:00 / 12.04.2022
1. Рўза тутиш.2. Намозда қоим бўлиш.3. Қуръон тиловати.4. Зикр қилиш.5. Дуолар қилиш.6. Садақа бериш.7. Силаи раҳм.8. Кўзни тийиш.9. Тилни сақлаш.10. Эътикоф ўтириш.

1907 14:21 / 14.03.2024
Аудиолар

211341 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130607 14:35 / 11.08.2021