1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ҳаддан ошиш яхши эмас

19:00 / 12.03.2024 2186 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

«Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига ҳақ берганмиз. Бас, у ўлдиришда ҳаддан ошмасин. Албатта, у нусрат берилган одамдир» (Исро сураси, 33-оят).

Исломда ҳар бир тирик жон, айниқса, одам боласининг жони юқори қадрланади. Жонни ҳаммага Аллоҳ берган ва уни олишга ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳақлидир. Шунинг учун бировни ўлдиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Исломда шаръий ҳукм ила жонни ўлдиришга уч ҳолатда ҳукумат йўли билан рухсат берилади. Яъни бу ишни ҳар ким ўзича эмас, балки исломий ҳукумат йўлга қўйган услуб ила амалга оширади.

Биринчи ҳолатда: одам ўлдирган қотилни ундан қасос олиш учун ўлдиришга рухсат берилади.

Иккинчи ҳолатда: оилали одам зино қилса, зинонинг жазоси сифатида у ўлдирилади.

Учинчи ҳолатда: диндан қайтган муртадни ҳам ўлимга ҳукм қилинади.

Яна бошқа бир ҳолат борки, унда ҳукумат ё ўлдиришга, ёки бошқа жазо беришга ҳақли. Бу жазо муҳорибларга, яъни қуролли ҳолда уюшиб, элу юртнинг, халқнинг тинчини бузиб, талон-тарож билан шуғулланган одамларга белгиланган жазо бўлиб, уларни ўлдириш, осиш, қўл-оёқларини қарама-қарши томонидан кесиш ёки сургун қилиш мумкин. Ҳукумат шароитга қараб, мазкур жазолардан бирини танлайди. Бошқа ҳолатларда одам ўлдириш ҳаром ҳисобланади. Мабодо ушбу улкан гуноҳ содир этилиб, биров ноҳақдан ўлдирилса, унинг валийсига – эгасига ҳақ берилади.

«Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига ҳақ берганмиз».

Яъни «Мусулмонлардан ким ноҳақдан ўлдирилса, ўша ўликнинг валийсига – эгасига қасос олиш ҳуқуқини берганмиз». У ўлдирилган шахснинг эгаси сифатида хоҳласа, қасос олиб, қотилни ҳам ўлдиришни талаб қилиши, хоҳласа, хун олиб, қотилни ўлдирмай қўйиши, хоҳласа, умуман, афв қилиб юбориши мумкин.

«Бас, у ўлдиришда ҳаддан ошмасин».

Яъни ўлган бир одамнинг ўрнига икки ёки ундан кўпроқ одамни ўлдирмасин. Ёки қотилни қийнаб, ҳаддан ташқари азоблаб ўлдирмасин. Қотил марҳумни қандай қилиб ўлдирган бўлса, уни ҳам шундай қилиб ўлдирсин. Зотан, «қасос» сўзининг луғавий маъноси ҳам «бировнинг қилганига ўхшатиш» демакдир.

«Албатта, у нусрат берилган одамдир».

Яъни марҳумнинг валийси Аллоҳ томонидан нусрат берилган одамдир. Аллоҳ унга қасос олиш ҳуқуқини бериб қўйибди. Шунинг ўзи катта гапдир. Ҳаддан ошиш яхши эмас.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда давоми...

5767 09:05 / 22.04.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб давоми...

2192 19:04 / 25.07.2023
Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади .Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару ернинг давоми...

3345 12:04 / 28.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Сен .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот ndash Аллоҳдан ўзгани валий қилиб оламанми Ҳолбуки, У давоми...

1898 19:00 / 26 август
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021