1447 йил 1 шаъбон | 2026 йил 20 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда таровеҳ намози вақтида бир қанча кўчалар ёпилади

21:33 / 09.03.2024 4103 pdf Ўқиш режими + -

Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан 2024 йилнинг 10 март кунидан бошлаб ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

 • Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар.

Бектемир тумани бўйича:

 • Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасига қадар.

Яшнобод тумани бўйича:

 • Ислом ота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
 • Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар.

Миробод тумани бўйича:

 • Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги Қўйлиқ — Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
 • Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ — Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар.

Сергели тумани бўйича:

 • Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан Чош тепа 1-тор кўчасига қадар;
 • Нўғойқўрғон масжиди — Янги Сергели — Нўғойқўрғон КХАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача.

Яккасарой тумани:

 • Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ — Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ — Қушбеги чорраҳасигача;
 • Яккасарой масжиди — Шота Руставели — Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой — Боғу бўстон чорраҳасигача;
 • Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар.

Янгиҳаёт тумани:

 • Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ — Бинокор чорраҳасидан Пастдарғон маҳалласига киришга қадар.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

 • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза — Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч чорраҳасигача;
 • Камолон масжиди — Бунёдкор — Камолон чорраҳасидан Камолон — Устазода 2-тор чорраҳасигача.

Олмазор тумани бўйича:

 • Хасти Имом масжиди — Нурафшон — Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой — Абдулла Қодирий чорраҳасигача;
 • Исломобод масжиди — КХАЙ — Сағбон чорраҳасидан Нурафшон — Сағбон чорраҳасигача;
 • Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли — Норазтепа чорраҳасигача.

Юнусобод тумани бўйича:

 • Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар.

Учтепа тумани бўйича:

 • Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий — Катта Хирмонтепа кўчалари чорраҳасигача. — Ҳазрати Али масжиди Назарбек — Маҳорат чорраҳасидан Назарбек — Замахшарий 1-тор кўчасигача.

Чилонзор тумани бўйича:

 • Новза масжиди Бунёдкор — Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача;
 • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий — Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;
 • Убай ибн Каъб (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача.

Қайд этилишича, ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

Манба:
https://iibb.uz/uz/news/taroveh-namozi-oqiladigan-masjidlarda

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида буюк тарихий ва маданий меросларимизни ўрганиш, асраш ва тарғиб этиш йўлида яна бир муҳим қадам ташланмоқда. Дунёда давоми...

1491 13:46 / 23.04.2025
Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 28 август куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имомхатиблар ва давоми...

3335 14:48 / 28.08.2021
Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда сиёсатчилар, тадиқиқотчилар ва ташкилотнинг ходимлари иштирок этди, деб хабар беради IQNA. Динлар давоми...

2639 11:14 / 26.12.2018
Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда давоми...

2778 23:30 / 12.08.2020