1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Поль Погба: «Рўза тутиш футбол ўйнашимга салбий таъсир қилмайди»

18:01 / 25.04.2021 2231 pdf Ўқиш режими + -

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба мусулмонлар учун Рамазон ойида фарз амал ҳисобланган рўза тутиш ҳақида гапириб, бу унинг ўйинларига ҳеч қандай салбий таъсир қилмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда tribuna.uz манбаси хабар берди.

Унинг таъкидлашича: «Узоқ йиллардан буён рўза тутиб келаётганим боис, машғулот ва ўйинлар пайтида ҳам бу менга салбий таъсир қилмайди. Қолаверса, бизда профессионал диетолог ҳам бор, у Рамазон ойи давомида кўпроқ нималар истеъмол қилиш зарурлигини тавсия қилиб келади. Айтайлик, машғулот ва майдонда етарлича кучга эга бўлиш учун кўпроқ оқсиллар ёки яна қандайдир маҳсулотлар истеъмол қилишимни назорат қилади. Яна бир жиҳати Манчестерда эканлигим ҳам омадим. Рамазон ойида бу ерда бошқа мамлакатлардек иссиқ эмас, ёмғир кўп ёғади. Шу боис рўза тутиш менга оғирлиқ қилаётгани йўқ», дейди франциялик яримҳимоячи клуб расмий сайтига.

Англия Премьер-лигаси 33-тури доирасида «Лидс»га қарши учрашув Погбанинг «МЮ»даги 200-ўйинига айланади.

«Лидс»га қарши баҳс менинг «Юнайтед»даги 200-ўйиним бўлади? Қойил, буни билмасдим. Бу жамоада 200 ўйинлик маррани забт этиш катта фахр. «МЮ» ва «Лидс» ўртасидаги тарихий қарама-қаршилик ҳақида жуда яхши хабардорман. Уларга қарши ўйинда майдонга тушишни интизорлик билан кутаяпмиз», - дейди Погба клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, АПЛ 33-тури доирасидаги «Лидс» - «МЮ» учрашуви бугун, якшанба куни соат 18:00да бошланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг диний эркинликларни таъминлаш борасида ижобий қадамлар ташланмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда астасекинлик билан аввал давоми...

2933 19:53 / 02.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз давоми...

1449 17:13 / 05.06.2024
Кўпчилик мижозларимизнинг талабларини инобатга олган ҳолда .Ҳилол, диниймаърифий, ижтимоийадабий журнали учун обуна бўлиш йўлга қўйилди. Ҳозирда уч хил обуна давоми...

8296 15:27 / 21.12.2019
Жорий йилнинг 13 май куни британиялик муслима аёл Манчестер шаҳри Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди. Бу ҳақда aboutislam.net манбаси хабар берди. давоми...

1795 14:54 / 30.05.2023
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021