1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий алайҳиссалом Рамазонга қандай тайёргарлик кўрганлар?

09:13 / 28.02.2024 3085 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона», дер эдилар».

Байҳақий ва Тобароний ривояти.

«Ё Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизларни Рамазон ойига етказгин!».

Ражаб ойи шамолга, Шаъбон ойи булутга, Рамазон ойи эса ёмғирга ўхшайди. Энди ким Ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, Рамазон ойида ҳосилни қандай қилиб йиғиб олади?

Шундай экан, ҳосилингиз серҳосил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда солиҳ амаллар билан бирга дуо қилишни ҳам унутманг!

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик яъни, давоми...

2433 14:03 / 07.06.2024
Саҳарликда ҳам хурмо тановул қилиш маҳбуб амаллардандир. Ушбу суннатдан кўпчилик ғафлатда қолади. Чунки, хурмо ейиш фақат ифторликда суннат деб ўйлашади. Ҳадисда давоми...

3907 06:12 / 25.06.2017
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан ушлаб, .Бу дунёда худди ғариб ё бир йўловчидек бўлгин, дедилар,.Ибн давоми...

3475 08:05 / 29.07.2018
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммадни Расул деб рози бўлса, давоми...

4938 23:01 / 28.04.2017