1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Султон Аҳмад масжиди

11:02 / 16.01.2024 2882 pdf Ўқиш режими + -

Истанбулда Султон Аҳмад I (1603-1617) даврида олти минорали Султон Аҳмад масжиди, яъни Кўк масжид қурилган. Ўша пайтда Маккадаги биргина Масжидул Ҳаромда 6 та минора бўлган, қолган барча масжидларда эса уларнинг сони камроқ эди.


Масжид биноси 20 000 дан ортиқ Изник кошинлари билан безатилган.  Масжиднинг намозгоҳи 64х72 метр, 43 метр баландликдаги марказий гумбазнинг диаметри 23,5 метр. Масжиднинг ички қисми 200 дан ортиқ рангли ойналар билан ёритилган бўлиб, унинг ёзувлари Диёрбакрлик Саййид Қосим Губарий томонидан ёзилган.


Султон Аҳмад масжиди 1609-1616 йиллар оралиғида Султон Аҳмад I буйруғи билан меъмор Седефкар Меҳмед оға бошчилигида 7 йилу 5 ой 6 кунда қурилган.


Султон Аҳмад I ўз даврида ўзига келган қимматбаҳо совғаларни ушбу масжид меъморчилигига сарфлаган.


Султон Аҳмад масжиди қурилиши тугаллангач, Султон Маккадаги масжидга “рақобатлашадиган” масжид қурдиргани учун мусулмонлар оммаси томонидан қораланади. Ортиқча гап-сўзларни олдини олиш учун Султон миноралардан бирини бузишга қарор қилади.


Аммо унга Кўк масжиддаги минорани бузиб ташлагандан кўра, Масжидул Ҳаромда яна битта минора қуриш тавсия қилинади. Натижада Султон Аҳмад Масжидул Ҳаром масжидида еттинчи минора қуришни буюради.


Шу тариқа фазл ва миноралар бўйича устунлик яна Масжидул Ҳаромда сақланиб қолади.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Мавзуга оид мақолалар
Шавкат Мирзиёев туризм масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Рамазон ҳайити муносабати билан фуқароларга дам олиш кунлари белгиланишини маълум давоми...

5623 21:05 / 26.04.2022
Туркиянинг шимолишарқидаги Ризе вилоятида Қуръони Каримни ёд олган юзлаб талабаларнинг битирув маросими бўлиб ўтди. Жами 571 нафар талабалар Қуръони Каримни ёд давоми...

1809 10:30 / 14.12.2021
Руҳоний Девид Киганданинг ўн тўққиз ёшли ўғли Мусо Мувангузи Киганда Исломни қабул қилганини эълон қилди. Бу ҳақда islamnewsru сайти хабар берди.Мувангузининг давоми...

2017 12:19 / 15.12.2020
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ имомхатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишган эди.2022 йил 20 давоми...

2124 20:30 / 21.04.2022