1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Шукрли бўлиш

19:00 / 20.12.2023 1944 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ

«Ва Мусога китобни бердик ва уни: «Мендан ўзгани вакил тутманглар!» – дея Бану Исроилга ҳидоят қилиб бердик» (Исро сураси, 2-оят).

Яъни «Биз Мусо алайҳиссаломга Таврот китобини бердик. Ҳамда ўша Таврот китобини Бану Исроил учун ҳидоят қилиб қўйдик. Унга эргашсалар, ҳидоятга эришишлари турган гап эди.

Шу билан бирга, Биз Бану Исроилга:

«Мендан ўзгани вакил тутманглар!»

Яъни Аллоҳдан ўзгага суянманглар. Ундан бошқага юзланманглар. Ана шундагина ҳидоят топасизлар», – дедик.

ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ

«(Эй) Нуҳ билан бирга кўтарганларимизнинг зурриётлари! Албатта, у ўта шукрли банда эди» (Исро сураси, 3-оят).

Дунёда инсоният қолмаган пайтда Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом билан бирга у киши ясаган кемада тўфон балосидан қутулиб қолган мўминлардан зурриёт тарқатиб, ер юзида янгидан одамзотни кўпайтирди. Аллоҳ таоло Бану Исроилга ўша нарсани эслатиб туриб, хитоб қилмоқда. Уларнинг асли ана ўшандай яхши, фазилатли инсонларга қайтишини эслатмоқда, улардан ўрнак олишга чақирмоқда.

«Албатта, у ўта шукрли банда эди».

Нуҳ алайҳиссалом ўта шукрли банда эди. Унга иймон келтирганлар ҳам ўта шукрли бандалар эдилар. Сизлар ҳам шукрли бўлинглар.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон давоми...

2193 17:00 / 07.12.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олдисотди, на ошнаоғайничилик ва на давоми...

3273 16:14 / 12.04.2020
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига топширишингизни ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда давоми...

4304 13:39 / 30.10.2018
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Айт .Айтингларчи, агар сувларингиз ерга сингиб кетса, сизларга ким оқин сувни келтирур, 30оят.Аллоҳ таоло давоми...

3159 16:04 / 13.12.2018
Аудиолар

211000 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130260 14:35 / 11.08.2021