1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

18:10 / 17.12.2023 2204 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.

Давлатимиз раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Инна лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Кувайт амири Навоф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ 86 ёшида оламдан ўтди. Бу машъум хабарни давлат телевидениеси орқали Амир девони ишлари вазири Муҳаммад Абдуллоҳ Ал-Муборак Ас-Сабоҳ эълон қилган. Марҳум Кувайтнинг ўн олтинчи, Буюк Британиядан мустақилликка эришилган даврдаги олтинчи амир ҳисобланади.

Шанба куни дунёдан кўз юмган амир Навоф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ учун мотам тутамиз, - деди вазир.

Ноябрь ойи охирида соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли амир касалхонага ётқизилгани айтилган эди.

Навоф 1921-1950 йиллардаги Кувайт ҳукмдори шайх Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ авлоди. Сулоланинг яна бир вакили Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ 2006-2020 йилларда мамлакатни бошқарган. Муборакия имтиёзли мактабида таҳсил олган. 1962 йилдан Хавалли вилояти ҳокими сифатида 16 йил фаолият юритган. Ички ишлар, Мудофаа, Меҳнат вазирликлари раҳбари, кейин Миллий гвардия қўмондони ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Вазирлар кенгаши акаси Сабоҳ IV вафотидан сўнг 2020 йил 29 сентябрь куни Шайх Навофни янги амир этиб тайинлади. Шу тариқа у энг кекса – 83 ёшли монархга айланди. Ҳукмронлиги даврида, яъни 2021 йил аёлларга қуролли кучларнинг тиббий ва ёрдамчи бўлинмаларида кичик офицер, мутахассис сифатида хизмат қилишига рухсат берди.

Энди ҳокимият 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Мишол Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳга мерос қолади.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 14 май куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Ислом олами робитаси Халқаро ёрдам, фаровонлик ва тараққиёт ташкилоти Бош котиби доктор Абдулазиз Сарҳан давоми...

2292 18:30 / 14.05.2022
.Ҳаж2024, мавсумига нечта чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши маълум бўлди. Бу ҳақда bugun.uz нашри хабар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси парвоз давомида давоми...

1228 16:20 / 22.05.2024
Мақола мавжув эмас

7052 05:00 / 11.03.2017
Саудия Арабистони Умра зиёрати учун халқаро парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ахбар альявм нашри хабар берди.Бунга бир қатор мамлакатларда давоми...

1659 16:00 / 21.12.2020