1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда Ҳаж ишлари бўйича янги вазир тайинланди

08:30 / 14.03.2021 1915 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд жума куни қиролликнинг ҳаж ишлари бўйича янги вазирини эълон қилди. Al Arabiya телеканалининг хабарига кўра, Эссам бин Саъад бин Саид ушбу лавозимга тайинланган.

Таъкидланишича, янги лавозим Вазирлар Кенгаши аъзоси бўлган бин Саиднинг вазифаларига қўшимча бўлади.

Подшоҳнинг фармонига биноан аввалги Ҳаж ишлари вазири Муҳаммад Солиҳ Бинтен лавозимидан озод этилган. Унинг истеъфосининг сабаби ҳозирча расмий ҳолатда ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси билан боғлиқ равишда 2020 йилда хорижий зиёратчилар учун ҳаж тақиқланган эди. Хориждан инфекция олиб кириш хавфи сабаб қиролликда яшовчи атиги 10 минг мусулмонлар Ҳаж маросимида қатнашган.

Расмий маълумотларга кўра, 2019 йилда зиёратчилар сони 2,5 миллионни ташкил этган. 2021 йилда Ҳаж ишлари вазирлиги қандай сиёсатни олиб бориши ҳали аниқ эмас. Эҳтимол коронавирусга қарши эмланганларгина Ҳаж зиёратини адо этишига рухсат берилар.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йил бошидан буён қорёмғирли кунларга қарамай, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номлари учун барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳза давоми...

4006 17:20 / 26.04.2019
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим давоми...

3249 15:20 / 26.04.2019
Уламоларнинг Қашқадарё вилоятидаги масжидларга ташриф режасиБугун 4 август куни уламоларимиз Қашқадарё вилоятига ташрифлари давомида кундалик намозлар пешин давоми...

79332 11:00 / 04.08.2021
Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имомдомлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан суҳбатлар қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, мурожаатларига давоми...

1472 00:30 / 29.03.2024