1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизда туркий давлатлар уламоларининг биринчи форуми ўтказилди

21:00 / 25.11.2023 1299 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимиздаги «InterContinental» меҳмонхонасида «Мотуридийлик ва ҳозирги замон» мавзуида туркий давлатлар уламолари биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар мусулмон идоралари раҳбарлари, муфтийлари, туркий дунёнинг обрў-эътиборли уламолари ҳамда исломшунос тадқиқотчилари иштирок этди.

Форумни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғафуров олиб борди. 


Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов сўзга чиқиб, динимиз софлигини асраш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, турли ёт ғояларга қарши илмий ва асосли муносабат билдиришдек муҳим вазифаларни ўз ичига олган форум ишига муваффақият тилади.


Илмий анжуман давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси Али Эрбош ҳазратлари ҳам форум иштирокчиларига ўз табрик сўзларини изҳор этиб, бугунги таҳликали замонда мазкур форумнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.


Нуфузли форумнинг асосий қисмида туркий дунёнинг обрў-эътиборли уламолари ҳамда исломшунос тадқиқотчилари Имом Мотуридий таълимоти ва унинг бугунги кундаги долзарблиги ҳақида илмий маърузалари билан қатнашди. Шунингдек, мавзу доирасида муҳим вазифалар, таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилдилар.


Форум якунида Имом Мотуридий таълимотини кенг тарғиб этиш, ўзаро илмий алоқаларни янада кучайтириш, бу борада амалий чора-тадбирлар қўллаш каби кўплаб ташаббус ва таклифлар илгари сурилди. Келгусида ҳам бундай илмий форумларни доимий ташкил этиб бориш динимиз ва қардош халқлар манфаатига хизмат қилиш таъкидланди.











Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар давоми...

2532 10:05 / 21.11.2019
Амир Темур ёрлиғи бизгача етиб келган энг нодир ҳужжатлардан бири сифатида беқиёс қадрқимматга эга. Ёрлиқ Самарқанд қоғозига туркий тилда чиройли настаълиқ хати давоми...

1653 17:34 / 09.04.2025
Аллоҳ таолонинг фазлу инояти билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди.Янги масжид Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон давоми...

2371 20:00 / 08.07.2021
Малайзиянинг Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг АтТафҳимrdquo асарининг давоми...

1357 07:30 / 15.12.2024