1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди ходимлари болажонлар қалбига сурур бағишлашди

14:30 / 02.06.2022 1949 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръон ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид бошчилигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари, етим, бемор болалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам ҳадялари улашилди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги марказий қон қуйиш институтига ташриф буюриб, у ерда даволанаётган болажонлар кўнгиллари шод қилиниб, ҳомийлар кўмагида моддий томондан ёрдам берилди. Ташриф жараёнида бу ерда битта бўлимнинг ўзида 160 га яқин бемор болажонлар даволанаётгани маълум бўлди. Шунингдек, аксар беморларнинг ҳоли ночор ҳолатда эканлиги, уларнинг оналари эса маҳзун бўлишлари кўнгилларни ғамга ботиради. Бироқ бемор болаларнинг табассумлари инсонлар қалбида, айниқса ота-оналарнинг ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Ушбу ҳиссиётлар ташриф чоғида ўз аксини топди. Чунки бемор болаларнинг ҳолидан хабар олингач, уларнинг кўзлари қувончларга тўлди. Ушбу хурсандчиликлар оналар қалбига ҳам илиқлик олиб кирди. Ташриф якунида барча бемор болалар ҳақига дуолар қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳар А.П. Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюрилди. Меҳрибонлик уйидаги учрашув жараёнида имом ноиб, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид болажонлар кўнглини хушнуд этиб, етимпарвар бўлган зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг болаларга гўзал муомалада бўлганлари, уларни иззат-ҳурмат қилганлари ҳақида мавъизалар қилиб бердилар. Уларга «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди номидан телевизор совға қилинди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Тамиймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда у:

«Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб турдилар ва:

«Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас», дедилар».

Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта болажон зот эдилар. У киши болалар ичида набиралари имом Ҳасан ва имом Ҳусайнларни жуда яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар. Ушбу ривоятда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг имом Ҳасан розияллоҳу анҳуга кўрсатган меҳрлари, саҳобалардан бирларининг бунга бўлган муносабатлари ва бу муносабатнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан баҳоланиши ҳақида сўз юритилмоқда.

Аллоҳ таоло юртимиздаги барча болажонларни жамият равнақига ҳисса қўшадиган, ҳақ динга хизмат қиладиган, илмига амал қилиб, ота-онасига меҳрибон, улуғ зотлардан бўлиб, соғ-саломат вояга етишини Ўзи насиб этсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат қилинди. Бутун ислом оламида Имом давоми...

821 10:11 / 29 май
VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадимги тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири бўлган .Катта Лангар Қуръони, саҳифалари 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май давоми...

2685 17:51 / 07.06.2021
Масжидул Ҳаром маъмурлари зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 13 октябрь кунидан бошлаб кексалар ва жисмоний имконияти чекланган давоми...

2557 19:42 / 22.10.2022
Мақола мавжув эмас

5860 05:00 / 11.03.2017
Аудиолар

211080 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130339 14:35 / 11.08.2021