1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ташриф буюрдилар

15:00 / 02.06.2022 1779 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2 июнь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳамда Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабалари иштирокида учрашув уюштирилди. Учрашувда Қуръон ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид «Қорилар силсиласи ва Қуръон ёдлаш услублари» мавзусида суҳбат қилиб бердилар. Жумладан, илм олиш ва унинг фазилатлари, Қуръон ёдлаш, Қуръоннинг мусулмон банда устидаги ҳақлари борасида маълумотлар берилди ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илм ва талабаларга бўлган эътиборлари ҳақида ибратли сўзлари ёдга олинди.

Суҳбат давомида таълим муассасасининг 2 босқич талабаси Боборахматов Абдулбоситнинг қисқа фурсатда, деярли тўрт ой давомида Қуръони Каримни тўлиқ ёдлагани эътироф этилиб, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид томонидан Мусҳаф совға қилиниб, муассаса раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

Таълим муассасаси раҳбари Шукрулло Умаров Ҳасанхон Яҳё Абдулмажидга Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан таржима ва нашр қилинган китобларидан совға қилди.

Учрашув сўнгида таълим маскани ва илмий тадқиқот маркази фаолиятига ҳайрли дуолар қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эртага 30 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ва уламолар ҳамда қорилар иштирокида пандемияни даф бўлиши учун Аллоҳдан сўраб давоми...

4094 16:30 / 29.07.2020
Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, давоми...

1532 09:10 / 13.10.2023
Аллоҳга шукрки, COVID19rdquo пандемияси сабабли тўхтаб қолган Умра зиёрати, узоқ муддатли танаффусдан сўнг, катта қувонч билан яна қайта йўлга давоми...

2842 10:40 / 20.03.2022
.Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинким, зулмат чекиниб, қора тун қаъридан ҳилол ёғду сочмоқда,. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ўзининг шоҳ давоми...

796 21:50 / 10 январь