1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг фазилатлари (учинчи мақола)

16:59 / 21.11.2023 903 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъд ибн Абу Ваққос Исломга биринчилардан бўлиб кирганларидек, бошқа исломий ишларда ҳам биринчилардан бўлиш у кишига насиб этди. Жумладан, ҳижратга изн берилганда Саъд ибн Абу Ваққос биринчилардан бўлиб дину диёнат, иймону эътиқод йўлида Маккадан Мадинага ҳижрат қилдилар.


Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадинага, бизнинг олдимизга биринчи келган шахс Мусъаб ибн Умайр ва Ибн Умму Мактум бўлдилар. Икковлари одамларга Қуръон ўқитишарди. Кейин Билол келди. Саъд ибн Абу Ваққос, Аммор ибн Ясир, сўнгра Умар ибн Хаттоб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирмата саҳобалари билан келишди. Кейин Пай¬ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Мадина аҳлининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хурсанд бўлганларидек хурсанд бўлганларини кўрмаганман. Ҳатто чўрилар ҳам «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар», дейишарди».


Имом Бухорий келтирган бу ривоятда биринчи номлари келаётган Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг ҳижратга изн бўлишидан илгари устоз сифатида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан юборилганларини ҳисобга оладиган бўлсак, Саъд ибн Абу Ваққос энг биринчи ҳижрат қилганлардан эканлиги маълум бўлади.


Ҳижратдан кейин бўлган барча ишларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида турганлардан бири Саъд ибн Абу Ваққос бўлдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 23-жузидан олинди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5165 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саҳобаларни яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар бўлган, деб эътиқод қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи ҳисобланади. Чунки улармуқаддас давоми...

21635 19:20 / 21.04.2017
бешинчи мақола Уҳуд урушидан кўп ўтмай, ўша вақтдаги ҳамма Ислом душманлари жамланиб, мусулмонларга қарши уруш эълон қилдилар ва катта аскар билан Мадинаи давоми...

723 19:30 / 17.07.2023
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди.Унинг тавбасининг сабаби давоми...

2476 17:01 / 04.11.2021
тўққизинчи мақола Уламоларимизнинг таъкидлашларича, Аллоҳ таоло Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳуга энг яхши жангчига керак бўладиган барча сифатни берган эди. У давоми...

1436 09:00 / 31.08.2023