1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент шаҳрида имом-хатиблар учун тажвид дарслари давом этмоқда

20:11 / 16.11.2023 2126 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигида имом-хатиблар учун навбатдаги тажвид дарси бўлиб ўтди.

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида бўлиб ўтган тажвид дарсида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти имом-хатиблари офлайн тарзда қатнашдилар. Шунингдек, бошқа вилоятлардаги имом-хатиблар учун ташкил қилинган онлайн дарслари ҳам «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими ходимлари томонидан назорат қилиб борилди.

Имом-хатиблар ўн қироат соҳиби шайх Алижон қори бошчилигидаги устозларга араб ҳарфларининг махражларини ўқиб бериб, тажвид борасидаги малакаларини ошириб бормоқдалар.












Эслатиб ўтамиз, дарслар «ALQURAN MASS MEDIA» МЧЖ томонидан нашрга тайёрланган «Муаллими соний» китоби (ДИҚнинг 29.12.2022 йил, 9818-сонли хати билан рухсат этилган) асосида ишлаб чиқилган ва ЎМИ томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ олиб борилмоқда.

Манба
AlQuranuz
Мавзуга оид мақолалар
Япониялик ахборот тизимлари муҳандиси Мамору Хиросе собиқ Япония бош вазири Шинзо Абэнинг суиқасдидан таъсирланиб Исломни қабул қилди. Мамору Шинзо Абэга давоми...

1632 18:12 / 01.09.2022
Рамазон рўзасини тутишни бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинРамазон кечаларида қоим бўлишни бизларга суннат қилиб берган Расулуллоҳ давоми...

5578 18:41 / 23.04.2020
Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг .Ёшлар прессклуби,да Умра2019 мавсуми бўйича брифинг ўтказилди. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар давоми...

4058 22:10 / 08.10.2019
Самарқанд шаҳридаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғиз Республикаси давоми...

764 09:21 / 30.04.2025