1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бир гуруҳ уламо ва соҳа ходимлари тақдирланди

16:00 / 15.11.2023 1605 pdf Ўқиш режими + -

Сўнгги йилларда мамлакатимизда диний-маърифий соҳа ривожи йўлида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ушбу жараён соҳа ходимларидан ҳам алоҳида масъулият ва фаоллик талаб этади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, уларнинг фидоийлиги, шарафли меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътироф этилиб, қадрланмоқда.


Пойтахтимизда “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда бир гуруҳ уламо ва соҳа ходимларининг самарали фаолияти эътироф этилиб, “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилгани ана шундай хайрли ишларнинг мантиқий давомидир.


Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 сентябрдаги “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, ушбу кўкрак-нишони билан диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, фуқаролар эътиқод эркинлигини таъминлаш, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маънавий муҳит барқарорлигини сақлашдаги ибратли ишлари учун етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимлар тақдирланиши белгиланган.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқ Тошбоев юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани, мазкур нишоннинг таъсис этилгани эса ҳукуматимизнинг диний соҳага бўлган юксак эътиборининг яққол намунаси эканини таъкидлади.


Маросимда “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонига сазовар бўлган бир гуруҳ уламо ва соҳа фидойилари ушбу мукофот меҳнат фаолиятларида янада улкан марраларга эришиш, соҳа равнақи йўлида масъулият хизмат қилишга рағбатлантиришини эътироф этишди.


Аллоҳ таоло ушбу мукофотларни муборак айласин.

 

 

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади. Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи давоми...

1719 08:25 / 27.08.2023
Муборак Рамазон ойининг сўнгги 10 кунида Бирлашган Aраб Aмирликларининг масжидлари кечки намоз ҚиёмулЛайл Қадр кечаси учун очиқ бўлади. Бу ҳақда islam.ru манбаси давоми...

1936 12:30 / 03.05.2021
2025 йил 14 март куни Ҳамид Пател, Офстед Ofsted mdash Англиянинг таълим стандартлари бўйича масъул органининг вақтинчалик раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда aniq.uz сайти давоми...

1378 12:35 / 18.03.2025
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томомнидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган .Энг маърифатли имом ndash 2018, кўрик танловининг республика босқичи давоми...

3502 15:02 / 20.12.2018