1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кимнинг ҳузурида Расулуллоҳ зикр қилинса, у зотга салавот ва салом айтиш

16:15 / 14.11.2023 2092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам, лекин у менга салавот айтмаса, унинг бурни ерга ишқалсин», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот айтсин. Чунки ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаса, батаҳқиқ, у бадбахт бўлибди», дедилар.
Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Таҳорат қилаётганда Аллоҳни зикр қилмаган кишининг таҳорати йўқдир,, давоми...

9539 08:51 / 31.07.2019
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар .Алҳамду лиллаҳиллазий давоми...

3733 08:31 / 05.01.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам витрларининг охирида .Аллоҳумма инний аъузу биризока мин сахотика ва аъузу давоми...

2204 14:13 / 11.02.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга маҳбубдир. давоми...

14596 09:38 / 11.12.2018