1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Болаларнинг салб юриши

10:45 / 10.11.2023 2249 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

XIII асрнинг бошида Европада фақат гуноҳсиз болаларгина Муқаддас Ерни озод этишга қодир, деган ишонч тарқалди. «Ғайридин»лар томонидан муқаддас қабрни «ишғол» этилганига куйинувчи дин тарғиботчиларининг оташин нутқлари асосан Шимолий Франция ва Рейнбўйи Германиясидаги деҳқон оиласининг фарзандлари бўлган болалар ва ўсмирлар ўртасида акс-садо берди. Черков маъмурлари мазкур ҳаракатга тўсқинлик қилишмади. 1212 йилда ёш салбчиларнинг икки оқими Ўртаер денгизи қирғоқлари томон йўл олишди. Чўпон бола Этьен бошлиқ француз ўсмирлари отряди Марселгача етиб боришди ва кемаларга ўтиришди. Уларнинг бир қисми кема ҳалокати натижасида ҳалок бўлишди, қолганлари эса Мисрга етиб келгач, кема эгалари томонидан қулликка сотиб юборилди. Шу каби қисмат Генуядан шарққа қараб сузган немис болаларининг ҳам бошига тушди. Германиялик ёш салбчиларнинг яна бир гуруҳи Рим ва Бриндизига етиб боришди, Папа ва маҳаллий епископ уларни қасамдан озод қилишди ва уларни ўз мамлакатига қайтариб юборишди. Болалар салб юриши иштирокчиларининг жуда кам қисмигагина уйга қайтиш насиб этди. Мазкур фожиавий воқеа, эҳтимол, Гаммельн шаҳридан барча болаларни олиб чиқиб кетган каламуш тутувчи сурнайчи ҳақидаги афсонага асос бўлган бўлса керак.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир нарса ўзидан бошқа нарсага муҳтожлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Ҳар бир одам ўзининг ва ўзига ўхшаган одамларнинг нимага муҳтожлигини ва нимага муҳтож давоми...

1869 14:09 / 11.07.2024
Ўта бузилган динни ўзига дастак қилиб олган черков мислсиз туғёнга кетган давр. Черков одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишга эмас, ўзига бўйсунишга мажбурлар, давоми...

2890 11:05 / 17.12.2019
Ҳозирги пайтда дунёнинг барча жойида мансублари мавжуд ва дунё нуфузининг 15 қисми дин сифатида эътироф этган Христианлик дини Фаластин ерларида христианлик мил. давоми...

7493 11:06 / 17.08.2020
Агар ҳар бир жамият аъзолари ўзлари учун керакли ададдаги ва сифатдаги тиббий ходимларни тайёрламасалар уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор давоми...

2902 18:30 / 10.04.2021