1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Дунё тарихида илк шифохона ва кўчма поликлиника қаерда бўлган?

18:30 / 10.04.2021 2822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар ҳар бир жамият аъзолари ўзлари учун керакли ададдаги ва сифатдаги тиббий ходимларни тайёрламасалар уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор бўладилар. Шунинг учун ҳам азалдан мусулмонлар жамиятидаги ҳар бир шахс, давлат бошлиғидан тортиб оддий фуқарогача Аллоҳ таолонинг розилигини топишга, гуноҳкор бўлиб қолмасликка уринар эди. Ана ўша тушунча самараси ўлароқ мусулмонлар дунёда биринчи бўлиб тиббий ходимлар тайёрлайдиган билим юртларини ташкил қилдилар. 

Олмониялик шарқшунос Зигрид Хунке хоним бу ҳақда қуйидагиларни ёзади:

«Катта шифохоналар тиб бўйича олий мадрасалар ўрнида эди. Ўша ерларда талабалар илм олар эдилар. Улар Буқрот ва Жолунус айтган барча гаплардан тортиб, ўзларининг мусулмон устозлари келтирган илмлар ҳақида таълим олардилар. Шунингдек, улар худди шу маълумотларни жомеъ масжидлар ҳовлисида ва хос тиббий мадрасаларда ҳам машҳур устозлардан тинглашар эдилар.

Бу пайтда ғарбий юртлардаги толиби илмлар монастирларнинг тор ҳужраларида, шамнинг ёруғида тунларни бедор ўтказар эдилар.

Мусулмонлар илм билан илмий тажрибани ёнма-ён қўшиб олиб боришар эди. Назариётлар хасталарнинг ётоғида татбиқ қилинар эди»

Шу шаклда машҳур тиб олимлари ва ходимлари етишиб чиқди. Улар ўзларини тарбиялаб етиштирган жамиятга тиббий хизмат кўрсатиш фарзи айн — ҳар бирлари учун Аллоҳ таоло томонидан юклатилган шахсий қарз эканини тўлиқ англар эдилар. Ислом шариати тиббий ходимларга жамиятни керакли миқдорда ва сифатда тиббий хизмат билан таъминлашни ўша мутахассисларга вазифа қилиб қўйган эди. Агар бу соҳада камчиликка йўл қўйилса тиббий соҳа одамлари Аллоҳ таоло олдида гуноҳкор бўлар эдилар. 

Шунинг учун ҳам улар ўзлари учун намоз ўқиш, рўза тутиш қандоқ фарз бўлса, малакали тиббий хизмат кўрсатиш ҳам шундоқ фарз деб билишлари лозим эди.

Биргина Қуртуба шаҳрининг ўзида ўнинчи асрнинг ўрталарида элликта шифохона бор эканлигининг ўзи ҳам тиббиёт нақадар кенг ривожланганини англатади. Ўша вақтда шаҳарларнинг ҳажми ҳозиргига нисбатан жуда кичик бўлгани ва аҳолининг сони оз бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, мусулмон юртларда тиббий хизмат қай даражада юқори савияда бўлганини Қуртуба шаҳри шифохоналари ададидан ҳам билиб олсак бўлаверади.

Шифохоналар қуриш ва уларни маблағ билан таъминлаб туриш фақат халифа ва ҳокимларга хос бўлмаган, балки ким имконини топса савоб учун бу ишни қилган. Бу борада айниқса вақфлар катта ўрин тутган. Вақфлар ҳисобидан кўплаб шифохоналар қурилган ва маблағ билан таъминлаб турилган.

Шунингдек, мусулмонлар дунё тарихида биринчи бўлиб кўчма поликлиникалар ва қамоқхоналардаги тиббий хизмат қисмларини ҳам очганлар.

Бундан ҳамма фуқаролар учун бепул малакали тиббий хизматни дунёда биринчи бўлиб мусулмонлар йўлга қўйганлари келиб чиқади. Бу шифохоналарда нафақат мусулмонлар оммаси, балки ғайридинлар ҳам тенг ҳуқуқли ҳисобланар эдилар. Ҳатто мусулмонларга оммавий қирон келтирган салбчилар ҳам ўз табибларига ишонмасдан ўзларини мусулмон табибларга қаратганларини уларнинг ўзлари эътироф қилганлар. Уларга қарши курашган султон Салоҳиддин Айюбий салбчиларнинг бошлиқларини даволаш учун мусулмон табибларни ўзи олиб борган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Оврупода мусулмонлар таъсири остида биринчи шифохона Страсбургда 1500 йилда, мусулмонларнинг биринчи шифохонасидан саккиз юз йил кейин очилган.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида

Бобур Муҳаммадий тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир илмий ҳаракатни ривожлантиришда, уни илм толибларига етказишда ва ниҳоят ўша илмий ҳаракат самарасини келажак авлодга қолдириб кетишда китоблар муҳим давоми...

3865 16:30 / 21.05.2021
Профессор Чарльз Барнет шундай дейди .Қўлимиздаги рисоланинг лотинча номи .Де тем корум рационе,. Уни .Вақтни ҳисоблаш ҳақида, деб таржима қилиш мумкин. Бу рисолада давоми...

2583 09:14 / 30.12.2023
Инсоният буюк мақсад билан яратилгач, ҳеч бир замонда ўз ҳолига ташлаб қўйилмади Аллоҳ таоло инсон учун ер юзида бахтли ҳаёт кафолатини берувчи Ўзининг давоми...

8872 18:10 / 26.01.2019
Оврупаликларнинг муҳим кашфиётларидан саналган атирлар айнан ҳаммомларнинг йўқлиги туфайли пайдо бўлди. Машҳур француз атирларининг асосий вазифаси биттагина давоми...

2982 08:30 / 16.06.2019
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021