1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Инжил: Ийсо ибн Марям ўлмаган

17:10 / 20.04.2019 3862 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насронийлик ақийдасига кўра Ийсо алайҳиссалом инсониятнинг гуноҳларини ювиш учун ўзини қурбон қилади, у хочга осиб ўлдирилгач, яна қайта тирилади. Ҳақ дин бўлган Ислом ақийдасига кўра эса, яҳудийлар Ийсо ибн Марямни ўлдирмаган, аксинча, уларга шундай кўрингани, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни осмонга кўтариб олгани хабар қилинади.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: «Биз Аллоҳнинг Расули Масиҳ Ийсоибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир (Нисо сураси, 157-оят).

Буни қарангки, насронийларнинг муқаддас китоби бўлмиш Инжилнинг ўзида ҳам, уларнинг “Ийсо алайҳиссалом ўлиб, уч кундан кейин қайта тирилган” деган ақийдасига зиддир, Ийсо алайҳиссаломнинг ўлмаганлиги ҳақида бир қанча маълумотларни топиш мумкин. Ундаги маълумотларга кўра, Ийсо алайҳиссалом ҳеч қачон ўликлар кўмилганидек ер остига кўмилмаган. Балки, бой одамнинг ер устига қурилган сағанаси – ғорда уч кеча-ю уч кундузга қолдирилган, ўша ерда ётган.

У ўша ерда ётган давр ичида Мария Магдалена ва бошқалардан дори-дармон ва муолажа олиб турган. Кейин “қайта тирилиб” сағанани тарк этади.

Лукога кўра Инжилнинг 24-бобида аёллар тайёрлаб қўйган доривор хушбўйликларни олиб, тонгда сағана-ғор олдига келганлари, сағананинг ичида эса Ийсо алайҳиссаломни топа олмаганликлари айтилади. Агар Ийсо алайҳиссалом аллақачон ўлган бўлганларида, унга доривор хушбўйликларни олиб келишнинг кераги бўлмас эди. Лекин Ийсо алайҳиссалом тирик эди ва шу сабаб унга доривор хушбўйликлар олиб келаётган эдилар.

Юҳаннога кўра Инжилнинг 20-бобида Мария Магдалена шифо топиб оёққа турган Ийсо алайҳиссаломни кўриб, даставвал уни боғбон, деб ўйлагани айтилади.

Худди шу бобда, шунингдек, Ийсо алайҳиссалом ҳали вужудидаги оғриқлардан бутунлай қутулмагани боис, Мария Магдаленага қараб: “Менга тегинма!” дегани айтилади.

Шу бобнинг давомида эса, Ийсо алайҳиссалом арвоҳ эмаслигини, эту суяги бор одам эканлигини кўрсатади, шогирдларининг эса уни текшириб кўрганликлари ёзилади.

Юқоридаги далиллардан кўриниб турибдики, Ийсо алайҳиссалом Инжилга кўра:

– асло ҳақиқий ўлим топмаган, балки у сағана-ғорда тирик ётиб муолажа олганлар;

–·у ҳеч қачон ер остига бошқа маййитлардек кўмилмаган ёки кафанга ўраб қўйилмаган. У ер устига тириклайин ётқизилган.

Инжилда битилган бу воқеаларнинг ҳақиқатга қанчалар яқин эканлигини ёлғиз Аллоҳ таоло билади. Биз мусулмонлар бу ҳақдаги хабарларда чуқурлашиб ўтирмаймиз, гумонга ва далилсиз маълумотларга ҳам таянмаймиз. Биз фақат яҳудийлар Ийсони ўлдирмаганлиги, осмаганлиги, балки уларга шундай туюлганига иймон келтирамиз.

Мақолада келтирилган маълумотлар эса, Инжилнинг ўзида насронийларнинг Ийсо алайҳиссаломнинг ҳақиқий ўлим топиб сўнгра тирилгани ҳақидаги тасаввурларига зид бўлган кўплаб маълумотлар борлигини кўрсатиш учун хизмат қилади, холос.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инквизициянинг қийноқлари турлитуман бўлиб, инквизиторларнинг шавқатсизлиги ва қийнов услублари борасидаги топағонлиги одамни ҳайратда қолдиради. Ўрта давоми...

1708 13:11 / 26.10.2024
биринчи мақолаИслом барча самовий динларнинг асли бир, ҳаммаси Аллоҳдан, деб эълон қилди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.У сизга диндан Нуҳга давоми...

2550 19:30 / 20.08.2019
Биринчи мақолаXIX асргача Оврупада даҳшатли ёввойилик ҳукм сурарди. Қитъанинг ҳолати ҳозирда фильмларда кўрсатилаётган ва хаёлий романларда тасвирланаётган давоми...

3662 14:35 / 14.06.2019
Салб юришларида йиқилиб, майиб бўлиб мусулмонлар шифохонасида даволанган француз беморининг отасига мусулмонлар шифохонаси ҳақида ёзган мактуби ҳозиргача давоми...

3457 08:30 / 11.04.2021