1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тадқиқот: эрта уйғонувчилар кеч турадиганларга қараганда кўпроқ пул топади

16:28 / 18.02.2024 2711 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фин олимлари уйқу иқтисодий аҳвол ва маошга қанчалик таъсир қилишини ўрганди.

Эрта ухлаб, эрта уйғонадиганлар кечгача ишлаб, кеч уйғонадиганлардан кўра кўпроқ пул топади, дейилади фин олимлари ўтказган тадқиқотда .


Сўровномада 12 минг ўрта ёшлилар қатнашган. Натижага кўра, кечгача ишлаб кеч уйғониш иш ҳақининг пасайишига билвосита таъсир қилади. Бундай фарқ асосан эркакларда кўпроқ сезилган. Яъни кечга қадар ишлаб кеч уйғонадиганлар вақтли турадиганлардан ўртача 4 фоизга камроқ пул топишлари аниқланган.


Улар одатий иш соатларига унчалик мос келмайди. Чунки куннинг энг унумдор пайти 8 дан 16 гача бўлиб, бу соатларни кеч уйғонадиганлар ўтказиб юборишлари мумкин.


Тадқиқотчилар фикрича, кеч уйғонадиганлар жамиятнинг сезиларли қисмини ташкил қилгани сабабли бу жамиятнинг иқтисодий аҳволига ҳам таъсир қилади. Шунинг учун бундай кишиларга ўзига мос иш топиш тавсия қилинади.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сир омонатдорлари, мол омонатдорларидан камроқдир, демишлар қадимда. Агар бу сўзни молингизга омонатдорлар ҳам ниҳоят даражада ноёб бўлиб қолган бугунги давоми...

1278 09:52 / 12.08.2025
Ислом жиҳодига чақирувчилардан бири бундай деганди .Шариат ҳукмларини татбиқ этмаслик, умматнинг устига ёғаётган балоларнинг бош сабабчисидир. Мана шу давоми...

2484 15:00 / 01.12.2021
Балоғатга етган мусулмон эркак учун авратини тўсадиган кийим кийиши фарздир..Аврат, сўзи луғатда .нуқсон,, .айб, деган маъноларни билдиради. Шариатда, беркитилиши давоми...

13740 18:00 / 30.05.2021
Нодонларни уламоларга нисбатан журъатли бўлишга ким ундади Аҳмоқларни уламолар билан можаро қилиш, тортишишга ким ундади Кичикларни катталарга қарши чиқишга давоми...

1727 14:52 / 16.08.2024