1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Cийрат суҳбатлари хатмонаси ва «Islom.uz-1444» йиллик танлови маросими

17:31 / 13.10.2023 506 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 12 октябрь куни шом намозидан сўнг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида «Расулуллоҳ — тинчлик элчиси» шиори остида анъанавий мавлид суҳбатлари хатмонаси бўлиб ўтди.

Анжуманга юртимизнинг мўътабар уламолари, аҳли илмлар, имом‑хатиблар, сийрат ихлосмандлари ташриф буюрдилар.

Маросимни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

Сийрат хатмонасини «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби, устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ очиб бердилар ва ташриф буюрган азиз меҳмонларга ташаккур изҳор этдилар. Шунингдек, рабиъул аввал ойида ўтказиладиган анъанавий сийрат суҳбатларида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг ўзлари жонбозлик кўрсатиб, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини, сийратларини ўрганишга, у зотнинг суннатларига эргашишга тарғиб этишларини эслаб ўтдилар.

Сийрат оқшомида юртимизнинг пешқадам уламоларидан, Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё қори дада Турдиев сўзга чиқиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши таниш сийрат суҳбатлари орқали, у зотга муҳаббат зиёда бўлиши эса илм-маърифат ила ҳосил бўлишини алоҳида таъкидлаб, қулай шароитлардан унумли фойдаланиш ҳамда юртдаги тинчлик-хотиржамликнинг қадрига етиш каби муҳим мавзуларда йиғилганларга панд-насиҳат ўлароқ маъруза қилиб бердилар.

Сўнгра, устоз Абдул Азим Зиёуддин домланинг «Сиз Пайғамбарни танийсизми?» номли икки жуздан иборат мўъжазгина китоблари асосида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Саволларни сийратшунос олим, шу китоблар муаллифи, устоз Абдул Азим Зиёуддин домла ўқиб бердилар. Берилган саволларга тўғри жавоб айтган иштирокчиларга шайх ҳазратларининг китобларидан совға қилинди.



Қизиқарли ўтган сийрат мусобақасидан сўнг устоз Муҳаммад Айюб домла Косоний Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратларини гўзал ҳолда эътироф этиб, бир муборак ҳадисни эслаб, уни атрофлича шарҳлаб бердилар. 

Кейин «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид islom.uz сайтида ўтказилган анъанавий «Islom.uz-1444» йиллик танлови ғолибларини тақдирлашга навбат етиб келганини эълон қилиб, танлов ва унинг тарихи ҳақида тўхталиб ўтдилар. Устоз Ҳасанхон қори ушбу танловга шайх ҳазратлари асос солганларини, юртимизда диний-маърифий интернет сайти сифатида илк бора islom.uz фаолият бошлаганини қайд этиб, танлов ғолибларини эълон қилиб бердилар.

«Islom.uz-1444» танловида «Публицистик мақола, хорижий тилдан ўзбек тилига таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар» йўналиши бўйича фаол иштирок этган:

Юсуфхўжа Тоиров;

Нодирбек Исмонов;

Абдулазизбек Яхшиев;

Умиджон Ҳасанов;

Шодияхон Қосимова;

Мадинабону Холйигитова;

Жаҳонгир Бобоев;

Муштарий Абдуллаеваларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.



Шундан сўнг «Islom.uz-1444» танловида «Публицистик мақола, хорижий тилдан ўзбек тилига таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар» йўналиши бўйича асосий ғолибликни қўлга киритган уч нафар иштирокчи эълон қилинди:

1. Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли;

2. Мунаввар Рустам қизи;

3. Абдулатиф Абдуллаев.

Ушуб ғолибларга шаҳодатнома, пул мукофотлари ва эсдалик совғалар топширилди.





Танловда ғолиб бўлганларнинг бу муваффақиятга қандай эришганлари бўйича аниқ тасаввурга эга бўлишни истаганлар Islom.uz сайтининг танловлар бўлимидан билиб олишлари мумкин.

Мавлид байрами якунида ўн иккита Қуръони Карим ҳамда ўқилган салавотларнинг хатмонаси қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизнинг фаровонлиги, тинч-тотувлигини сўраб, устоз Яҳё қори дада дуои хайрлар қилиб бердилар.

Шу билан Жанобимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган ҳамда «Islom.uz-1444» танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган маросим якунига етди. Бироқ Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш, у зотга бўлган муҳаббатни зиёда қилиш ва кўплаб салавотлар айтиш умримиз мобайнида давом этади.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзига муносиб банда, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга лойиқ уммат ўлароқ яшашимизни, дунё ва охират саодатига эришишимизни насиб айласин.

Islom.uz матбуот хизмати

1445 йил 28 рабиъул аввал

13.10.2023 йил

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қонунбузарларни жарима ёки икки йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.Дания парламенти муқаддас матнларни таҳқирлашни тақиқловчи қонунни маъқуллади. У мамлакатда давоми...

546 10:03 / 08.12.2023
2023 йил 2 декабрь куни пойтахтимизда қайта қурилган .Искандархўжа, жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, давоми...

915 17:48 / 02.12.2023
Доғистон муфтийси шайх Аҳмад Афандининг қаламига мансуб .Солиҳларнинг фазилатлари, китобини индонезия тилига таржима қилишни режалаштирилган.Шу мақсадда давоми...

833 16:00 / 21.01.2022
Бугун, 30 октябрь куни quotЭнг маърифатли имомquot мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар давоми...

1857 16:02 / 30.10.2018
Аудиолар

120746 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42311 14:35 / 11.08.2021