1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доғистон делегацияси вакиллари юртимизга ташриф буюрди

21:19 / 03.10.2023 1109 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Доғистон Республикаси делегацияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Ҳомиджон домла Ишматбеков меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда диний маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўз юритди. Хусусан, диёримиз мўмин-мусулмонлари ибодатларини эмин-эркин адо этиш учун муносиб шароитлар яратиш, Ислом динининг асл моҳиятини аҳолига етказиш ҳамда бутун дунёга танитиш борасида улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Ҳомиджон домла Доғистон делегацияси вакилларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти билан таништириб, кейинги пайтда Фатво бўлими алоҳида марказга айлангани, ҳаж квотаси йилдан йилга ортиб бораётгани, умра бўйича чекловлар бекор қилингани ва йил давомида зиёратлар ташкил этилаётганини маълум қилди. Сўнгра юртимизда кейинги йилларда жоме масжидлар сони кўпайиб, улар ибодат ва маърифат масканига айланаётгани, диний таълим муассасалари сони ва ўқитиш сифати янада ошиб бораётганини ҳам қайд этиб ўтди.

Ўз навбатида, Доғистон Республикаси муфтияти вакили Мурод Исмоилов самимий қабул учун миннатдорлик билдириб мамлакат муфтийси Шайх Аҳмад Абдуллаевнинг салом ва Мавлид ойи табригини етказди. Шунингдек, у Ўзбекистонда диний жабҳадаги ўзгариш ва ўзаро яқин ҳамкорлик алоқаларидан Доғистон томони жуда мамнун эканини билдирди.

Доғистонлик меҳмонлар сўзи давомида Ўзбекистонни алоҳида эҳтиром билан қадрлаши, бунинг боиси бу диёрдан Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган забардаст уламоларни етиш чиққани, хусусан, республикадаги кўплаб мўмин-мусулмонлар ақида борасида Имом Мотуридий, тасаввуф бўйича Нақшбандий тариқати йўлини тутганларини баён этди. Шунингдек, синовли кунларда кўплаб доғистонлик болаларга ўзбек халқи ўз бағридан жой бериб, меҳр кўрсатганини эҳтиром билан тилга олди.

Cамимий мулоқот давомида диний-маърифий соҳа вакилларининг ўзаро яқин ҳамкорлиги икки томон учун ҳам манфаатли ва динимиз ривожига ҳам туртки бўлиши айтиб ўтилди.

Дўстона руҳда ўтган учрашув сўнгида ўзаро ҳадялар алмашилди.



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Фитналар ва Қиёмат аломатлари, номли 32жузи илк бор нашр давоми...

1563 15:00 / 08.09.2023
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2025 йилда мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан Умраrdquo зиёратчилари учун менингитга қарши давоми...

1496 17:23 / 21 январь
711 ноябрь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтаётган ижтимоий фанлар ҳалқаро фестивали доирасида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагидаги Буюк давоми...

2072 16:00 / 11.11.2020
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Москва шаҳрида Мусулмонларга руҳий ёрдам бериш уюшмаси томонидан Ислом маданияти, илми ва маорифини қўллабқувватлаш Фонди кўмагида давоми...

2445 11:26 / 13.10.2018
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021