1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Энг гўзал инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбаримизни кўринишлари

10:19 / 14.09.2024 4136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.Ўрта бўй эдилар. 
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди. 
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар. 
4. Икки елкалари ораси кенг эди. 
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли. 
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди. 
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон. 
8. Киприклари узун. 
Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди. 
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй. 
10. Баданлари туксиз. 
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар. 
12. Пешоналари кенг. 
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди. 
14. Бурунлари баланд, қиррали. 
15. Соқоллари қалин эди. 
16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. 
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар. 
18. Кўкраклари кенг. 
19. Билаклари узун. 
20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди. 
21. Юришлари тез. 
22. Барчадан илгари салом берардилар. 
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади. 
24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар. 
25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар. 
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар. 
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар. 
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар. 
29. Салла ўрардилар (7-12 газ). 
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган. 
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар. 
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар. 
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар. 
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар. 
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди. 
36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар. 
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар. 
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди. 
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар. 
41. Еттита қиличлари бўлган. 
42. Шеър ўқир ва эшитар эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит). 
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар. 
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар. 
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар. 
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди. 
47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди. 
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар. 
49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар. 
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар. 
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар. 
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар. 
53. Сариқ либосни суймас эдилар. 
54. Ҳеч кимни урмаганлар. 
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди. 
56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар. 
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар. 
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан ҳоли ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар. 
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар. 60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди. 
61. Кулишлари чиройли табассум эди. 
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди. 
63. Туя, от минганлар. 
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар. 
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар. 
66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар. 
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам берганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган. 
69. Мерослари садақа қилиб берилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мавлид воситадир, мақсад эмасШаръий насс ndash ҳужжат бўладиган матн билан талаб қилинган, тарғиб қилинган фарз, вожиб, суннат амаллар асл мақсад ҳисобланади. Бундай давоми...

5275 09:10 / 01.10.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг ўн биринчи йили рабиъул аввал ойининг ўн иккинчи куни, чошгоҳ ва пешин ўртасида бу ўткинчи дунёни тарк этдилар давоми...

3546 09:18 / 16.09.2024
2696. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб.У зотга ваҳий давоми...

4135 19:28 / 01.12.2017
137Буюк ишлар кутарди, кўп башорат бўлганди,Ўшал вақти ушбу Зот , ўн иккига тўлганди,Ташлаб кетса сафардан, ранглари ҳам сўлганди,Ўсмирликдан қадрини, билдириб давоми...

4490 15:53 / 30.11.2017
Аудиолар

210983 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021