1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Hilol-nashr» нашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари ташриф буюрдилар

16:08 / 16.09.2023 1914 pdf Ўқиш режими + -

2023 йил 15 сентябрь куни «Hilol-nashr» матбаа-нашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Меҳмонларни нашриёт раҳбари, устоз Исмоилжон Муҳаммад Содиқ мамнуният ила кутиб олдилар.  


Даставвал азиз меҳмонлар «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига ташриф буюриб, у ердаги диний-маърифий, адабий бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Шу билан бир қаторда яқинда чоп этилган катта ҳажмдаги Қуръони Карим меҳмонларга кўрсатилди.


Сўнгра меҳмонлар Islom.uz порталининг иш фаолияти ва Hilol Media маркази, хусусан, тасвирга олиш майдончаси, овоз ёзиш студияси ҳамда бошқа жараёнларни кўздан кечирдилар. Ташриф асносида Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўлларидан ҳикоя қилувчи «Исломга бағишланган умр» ҳужжатли фильм ҳамда у кишининг қаламига мансуб шоҳ асар бўлмиш «Тафсири Ҳилол» китоби ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтдилар. 


Шундай сўнг муҳтарам меҳмонлар фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан асос солинган «Hilol-nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига қадам ранжида айлаб, бу ердаги китобларнинг чоп этилишига бевосита гувоҳ бўлиб, қалбларидаги илиқ таассуротларини изҳор этдилар. Хусусан, шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари: «Мен Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг сиймолари қандай экан дея ўйлаб юрардим. Бугун отангиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақларида керакли маълумотларга эга бўлгач, Бухорий сизнинг отангизга ўхшасалар керак, деб ўйлаб қолдим», дея Исмоилжон домлага эътирофларини билдириб ўтдилар. 


Кейин меҳмонлар шайх ҳазратлари номидаги масжидга ташриф буюриб, бу ерда ташкил этилган «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» музейи билан яқиндан танишдилар.
сўнгра азиз меҳмонлар жамоат ила аср намозини адо этиб, юртимиз ҳақига дуолар қилдилар. 


Юртимизга ташриф буюрган меҳмонлар мезбонларнинг самимий ва илиқ муносабатларидан миннатдор бўлиб, бундай эътибор учун барчага ташаккур изҳор этдилар.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барчамизга маълумки, Наманган вилоятида жойлашган собиқ Машраб номли боғ ўрнида замонавий .Афсоналар водийси, парки қурилмоқда. Энг қувонарлиси, мазкур парк давоми...

2546 15:15 / 19.08.2020
Бу ҳодиса шу йилнинг 11 ноябрь куни рўй берган. Британия Ислом ва тадқиқотлар академияси IERA ходимлари ушбу воқеанинг гувоҳи бўлишди.IERA жамоаси .Dawah Out reach work, давоми...

4071 09:33 / 15.11.2018
Европа иттифоқининг инсон ҳуқуқлари ташкилоти пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан таҳқир сўз эркинлигининг бир кўринишига эътибор давоми...

5351 09:03 / 26.10.2018
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotҚайнона ndash келин аҳиллиги оила тинчлиги демакдирquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар давоми...

8079 10:05 / 10.08.2018