1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж ва Умра зиёратчиларига қулай шароитлар яратиш муҳокама қилинди

12:43 / 16.09.2023 1843 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистони Подшоҳлиги “Flynas” миллий авиакомпанияси “Ҳаж” ва “Умра” молиявий масалалари бўйича ижрочи директори Холид Абдуллоҳ ал-Хужайрий ва Подшоҳликнинг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Мулоқотда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, ҳаж ва умра ибодатлари борасида кўп енгилликлар қилинаётгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, учрашувда томонлар авиақатновларда зиёратчиларни ташиш, уларга хизмат кўрсатиш, енгилликлар беришда ижобий натижаларга эришиш, хусусан нарх-наво масаласида ҳамюртларимиз манфаатларини ҳисобга олиш кабиларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Музокараларда истиқболдаги режалар ва қўшимча хизматлар кўрсатиш йўналишларида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Миср фондлари Вазирлиги 10 январь куни Индонезиянинг Қоҳирадаги элчихонасига 200 нусхада .Қуръони Карим ва Индонез тилидаги маънолар таржимаси,ни Индонезиядаги давоми...

1614 16:00 / 12.01.2021
Рамазон рўзасини тутишни бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинРамазон кечаларида қоим бўлишни бизларга суннат қилиб берган Расулуллоҳ давоми...

5443 18:41 / 23.04.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 9 апрель куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда давоми...

1059 21:40 / 09.04.2024
2025 йил 6 июнь mdash Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонгги соат 0300 дан иш давоми...

1137 14:43 / 05 июнь
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021