1447 йил 6 шаъбон | 2026 йил 25 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Испанияда 500 йиллик Қуръон топилди

17:49 / 21.08.2023 2487 pdf Ўқиш режими + -

Испанияда 500 йиллик Қуръони Карим нусхаси топилди. Бу ҳақда «Al-Axbor» манбасига таяниб, IQNA сайти хабар берди.


Маълумотларга кўра, Қуръони Карим нусхасидан ташқари 16-асрнинг бошларига тегишли яна иккита қўлёзма ҳам бўлиб, булар Испания жанубида жойлашган Малага шаҳридаги уй деворлари ёнидан топилган. Бу қўлёзмалар Муҳаммад ал-Жиёр исмли фақиҳ олимга тегишли экани қайд этилган. У фиқҳ, математика, шеърият ва астрономия илмлари бўйича замонасининг етук олимларидан бўлган. 


Испания оммавий ахборот воситаларининг маълумотига кўра, бу қўлёзмалар 5 асрдан кўпроқ вақт давомида яширилиб келинган, аммо 2003 йил 28 июнь куни биноларни реставрация қилиш жараёнида ушбу ҳолат юз берган. Бироқ бу ноёб топилмалар ҳақидаги хабар йигирма йилдан сўнг маълум қилинди.


Ал-Жиёр 1490-йил Андалусиянинг Малага минтақасида жойлашган Ал-Кавсар шаҳрида истиқомат қилиб, фақиҳ ва воиз сифатида танилган. У ўз асарларида ҳуқуқ ва тарихга оид маълумотлар билан шуғулланган. Унинг асарларида Андалусиянинг ўша даврдаги мавқеи шунингдек, Гранада ва Испаниядаги мусулмон ҳукмдорларининг қулаши тасвирланган.


1500 йилда насроний ҳукмдорлари томонидан Муҳаммад ал-Жиёрга нисбатан тазйиқ бўлади. Улар олимга насроний бўлишни ёки Андалусияни тарк этишни таклиф қилишади ва у иккинчисини танлайди. Ал-Жиёр шаҳарни тарк этганига қарамай, бу шаҳарга бир кун келиб қайтиш умидида ўзининг мусҳафини ва икки қўлёзмани уйининг деворига яшириб қўяди.


Уйнинг ҳозирги эгаси бу ҳақда шундай дейди: «Биз бу қўлёзмаларни топганимиздан жуда ҳайрон бўлдик. Бундай ҳолатни ҳеч ким кутмаган эди. Бу қўлёзмалар анъанавий Андалусия уйларининг кенг деворлари орасига беркитилган ва яшириб қўйилган экан».

 

Мавзуга оид мақолалар
АҚШ президенти Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси .Expo 2020 Dubay, кўргазмасидаги Америка павилонида намойиш этилди.Бу кўргазмада .Ҳаёт, эркинлик ва давоми...

2250 17:48 / 11.10.2021
Бугун, 27 май куни, Вақф хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят филиали томонидан 200 нафар гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқаролар учун Бухоро шаҳридаги Нур давоми...

1442 23:15 / 27.05.2023
Илм инсоннинг энг катта, камаймас, унга шараф келтирадиган бойлигидир. Унга эга бўлган одам нафақат ўз ҳаётини, балки бутун инсоният келажагини ҳам давоми...

1636 15:50 / 15.03.2025
Аввал хабар берганимиздек, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Айни дамда у киши Термиз шаҳридаги қадим давоми...

2270 12:17 / 05.10.2019