1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳиндистонлик хаттот Қуръони карим учун 70 кг олтин сарфлади

08:26 / 04.01.2019 3888 pdf Ўқиш режими + -

Қатарда истиқомат қилаётган асли ҳиндистонлик бўлмиш хаттот етти йилда Қуръони каримни қўлда кўчириб ёзиб чиқишга муваффақ бўлди ва уни безаш учун 18 карат олтин ишлатди, деб хабар беради Қатарнинг маҳаллий Ал-Рая газетаси.

Авваллари турли мавзуларда хаттотлик қилиб келган Муҳаммад Султон шайх Қуръони каримга бўлган муҳаббати боис асосий эътиборини диний мавзудаги санъатга қаратди. Унинг айтишича, Қуръони каримни ўз ҳисобидан чиройли шаклда ёзиб чиқишни ният қилган. Каломуллоҳни ёзиш ва дизайн ишларини бажаришда компьютердан  мутлақо фойдаланмаган. Барча ёзув ва рақамлаш ишларини қўлда бажарган. «Кейин олтиндан ясалган мунчоқ доначаларини жойлаштириб чиқдим», дейди хаттот. У Қуръони карим учун Америкадан 18х24 ва 22х30 ҳажмидаги махсус қоғозлар келтирган. Ҳар бир жузнинг оғирлиги 25 кг.га тенг бўлиб, умумий оғирлиги 750 кг.ни ташкил этади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизга ташриф буюрган азиз меҳмонлар шайх Аввома бошчилигидаги гуруҳ бугун эрталаб Самарқанд зиёратини давом эттириб, Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф давоми...

7182 12:29 / 20.09.2018
Мисрлик Самира Ражаб исмли қария аёл 80 ёшида Қуръон ўқишни ва ёзишни ўрганди. Бу ҳақда Ахбара Эль Йома манбаси хабар берди.У Аввал Қуръонни ўрганиш истагини давоми...

1874 15:30 / 26.07.2021
Исломий маданий мерос объектлари рўйхатига Фаластиндаги иккита жой АлХалил Хеврон шаҳри, шунингдек Қуддус яқинида жойлашган Баттир қишлоғи ҳудудидаги зайтун давоми...

1659 09:34 / 18.12.2020
Россия Федерацияси Президенти Валдимир Путин 2018 йил 11 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш мажлисида, диний жамоалар ва уларнинг вакиллари ҳақида гапириб, давоми...

2595 19:42 / 19.12.2018